Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 01.03.2012

ИСКАНДАР - ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ ҒОЛИБИ

Росиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ мамлакатлари ёшлари иштирокида ўтказилган "Окно в Европу" VII халқаро фестивалининг халқ чолғулари номинацияси бўйича Андижон туманидаги Т. Содиқов номли 7-сон махсус мусиқа мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Искандар Собиржонов 1-ўринни эгаллади ва келгуси йилда Германия ва Францияда бўлиб ўтадиган халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун йўлланма олди.

"Лаукарас" деб номланган лойиҳа доирасида икки тур асосида ўтказилган мазкур танловда И. Собиржоновнинг ғижжак ёрдамида ижро этган миллий, жаҳон классикаси ҳамда қардош халқлар куйлари, ёш мусиқачимизнинг ижро маҳорати ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

- Мақсадим - Германия ва Францияда ўтадиган танловда ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олиш, - дейди Искандар Собиржонов. - Ҳозирда устозларим кўмагида танловга жиддий тайёрланяпман. Ғолиб бўлиш, қолаверса, юртимиз довруғини янада ошириш учун бор маҳоратимни ишга соламан.

Ёшларимизнинг нафақат республика, балки халқаро танловларда юқори натижаларга эришаётганлиги мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мусиқа мактабларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёш истеъдодларни юзага чиқариш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар самарасидир.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди