Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 01.03.2012

БИЗНИНГ СУҲБАТ

"ЯХШИ МУРАББИЙ БЎЛИШ УЧУН ЯХШИ ЎҚИШ КЕРАК"

- дейди "Андижанка" жамоаси ҳужумчиси Елена Лагуткина

Мамлакатимизнинг равнақи аввало, баркамол ва соғлом авлодга боғлиқ. Соғлом бола эса соғлом онадан туғилади. Шунинг учун ҳам республикамизда хотин-қизлар спортини оммалаштиришга жиддий эътибор берилмоқда. Айниқса, аёллар футболини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис ҳам вилоятимизда миллионлар ўйини хотин-қизлар орасида ҳам тобора оммавийлашиб боряпти. Бунда севимли жамоамиз "Андижанка" ва жамоанинг ҳар бир аъзоси маълум даражада ҳисса қўшаётганлиги айни ҳақиқат. Шу маънода, "Андижанка" футбол жамоаси етакчиси Елена Лагуткина билан суҳбатда бўлдик.

- Елена, катта спортга қандай кириб келдингиз?

- Спорт билан олти ёшимдан шуғулланаман. Дастлаб, гимнастика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, кейин енгил атлетика машғулотларида ўзимни синадим. Булар зое кетмади. Футболда яхши натижаларга эришишимга омил бўлди.

- Футбол билан қачондан шуғуллана бошладингиз?

- 2002 йилдан. "Андижанка" жамоасига ўша йили тўрт қиз таклиф этилди. Бош мураббий Мирон Дмитриевич Ким жуда талабчан. Асосий таркибдан жой олиш учун анча тер тўкишга тўғри келди. Тўрт қиздан мен ва ярим ҳимоячи Ойгул Ёқубовагина жамоадан ўрин олдик.

- Бу йил мусобақаларда "Андижанка" клуби биринчи бор икки жамоа билан иштирок этяпти. Иккинчи жамоа қўрғонтепалик ва избосканлик ёш қизлардан ташкил топган. Сиз бунга қандай қарайсиз?

- Албатта, қизлар ҳали тажрибасиз. Аммо, уларда хоҳиш, интилиш кучли. Мини футбол бўйича бу йилги чемпионатнинг биринчи туридаёқ Тошкентнинг тажрибали "Семурғ" жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ютуққа эришганлиги бунинг исботидир. Энг асосийси, "Андижанка" асосий таркибини тўлдирадиган ёш қизлар бор. Мирон Дмитриевич улар билан машғулот олиб боришни кўпинча менга, Маша Собирова ва Эльвина Жаферовага ишониб топширади. Бу эса, биз - Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети талабалари учун ғоят муҳим.

- Чемпионатларда иштирок этиш ўқишга ҳалал бермайдими?

- Бу йил 3-босқичда таҳсил оляпман. Янаги йил диплом иши қилишим керак. Осон эмас, албатта. Университет ўқитувчилари вилоят шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар сифатида бизга имтиёз беришмайди. Бу бир ҳисобда тўғри. Чунки яхши мураббий бўлиш учун яхши ўқиш керак.

- Бугун вилоятимиз хотин-қизларининг спортга жалб этилиши даражасидан кўнглингиз тўладими?

- Республикамиз Президенти томонидан берилаётган эътибор, қабул қилинаётган қарорлар кўплаб қизларни спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратмоқда. Айниқса, бадиий гимнастика, стол тенниси каби спорт турлари билан минглаб қизлар шуғулланмоқда. Бироқ, бу ҳали етарли эмас. Нафақат профессионал спортчи, балки соғлом бўлиш учун ҳам спорт билан доимо ошно бўлиш зарур.

- Қачон "Севинч"ни енгиб, кумуш медални олтинга алмаштирамиз?

- Тўғри, "Севинч" кучли жамоа, таркибида тажрибали ва маҳоратли спортчилар кўп. Аммо бизда ҳам етарли имкониятлар бор. Айниқса, бизнинг жамоада ишонч, шижоат, ғолибликка интилиш кучли. Бу йил ҳам "Андижанка" фақат олтин медаль учун курашади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

Елена Лагуткина Андижон шаҳрида таваллуд топган. Олти ёшидан спорт билан шуғулланади. Айни кунда Андижон давлат университети 3-босқич талабаси. "Андижанка" жамоаси таркибида мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.

Суҳбатдош: Тўлқин СИДДИҚ.

Суратда: Елена Лагуткина.

Ш.Абдуллаев олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди