Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№10, 01.03.2012

МУЛОҲАЗА

ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ, ОДАМЛАР!

Халқимизда "Тилга эътибор-элга эътибор" деган гап бор. Ҳақиқатан ҳам, киши қаерда бўлмасин, тилга эътибор бериб сўзламоғи керак. Тилга эрк бериш, сўзларни нотўғри талаффуз қилиш, бузиб гапириш унинг маданиятсизлигини ва маънавияти саёзлигини ифода этади.

Яқинда шаҳримиз кўчаларидан бирида кетаётгандим. Йўл четида бир тўда бўлиб катта ёшдаги йигитлар туришган эди. Четроқдан ўтсам-да, уларнинг ўзаро бир-бирига айтаётган гаплари эшитилиб турарди. Ораларидан биттаси "Ўв, мендан бунақанги саволларни сўрама, яхшиси, пулдан, соққадан гапир. Биз мактаб дарсларини ўтиб бўлганмиз...", дея қўлини пахса қилиб, ёнидаги шеригини масхара қиларди.

Шериги эса мулзам ҳолда турарди.

Бу манзарани кўриб, тўғриси, ўша одамнинг маданиятсизлигидан ранжидим. Агар у шериги сўраган нарсани билмаган тақдирда ҳам ётиғи билан, чиройли сўзлаб жавоб қилса бўларди-ку. Шу лаҳзада у эътиборли бўлиш қоидасини унутган эди, гўё.

Ҳа, кишиларимиз кўпчилик орасида, жамоат жойида бир-бирлари билан чиройли муомалада бўлишлари, нимани сўзлаш жоиз-у, нима ножоиз эканлигини билишлари муҳимдир.

Тўғри, ҳаммада ҳам маданият, маънавият юксак даражада бўлмайди. Лекин ўзини ҳурмат қилган одам муомалада ўзгани ҳам ҳурмат қилиши керак. Бу унинг нафсониятини топтамасдан, ширин сўз ила ҳурматини жойига қўя билади.

Кези келганда айтиш жоизки, кишида ҳамма нарса гўзал, айниқса, феъл-атворида, кийинишда, сўзлашишда одамларга хуш ёқадиган фазилатлар бўлиши лозим. Акс ҳолда у, одамлар ўртасида ҳурмат-эътибор топа олмайди.

Дилором ИСМОНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди