Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№10, 01.03.2012

(ҚАТРА)

ТОШНИНГ НИДОСИ

Нечун мен жонсиз яралганман, нечун кераксизлик менинг қисматим? Тақдирим шунчалар аянчлики, ҳаётда ҳатто митти қумурсқачалик аҳамиятга эга эмасман. Нега? Нима учун мени шу йўлнинг ўртасига улоқтиришди? Агар мен ҳам худди одамлар сингари яратилганимда эди, анови ёши кекса аёлнинг юкини енгиллаштирган бўлармидим... Ёки бир майса бўлганимда, табиатни заҳарловчи моддалардан сақлаган бўлармидим...

Йўқ, мен шуни биламанки, менинг ҳеч қачон одамлардек оёқ-қўлим бўлмайди, юксак чўққилару буюк мақсадларга ҳам эриша олмайман. Ҳаттоки, бир кичик майсанинг ҳаёти мен учун орзу бўлиб қолади. Назаримда, менинг тақдирим - тош бўлиб яшаш. Қисматимдан норози бўлишга эса ҳаққим йўқ.

Қани энди, ҳеч бўлмаганда бир уйнинг қад ростлаши учун одамлар мендан тўла-тўкис фойдаланишса... Ўзимни жудаям бахтиёр ҳис этган бўлардим...

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди