Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№11, 06.03.2012

Дил номалари

Маликабону МИРЗАЕВА,

самбо бўйича Осиё чемпиони,

жаҳон чемпионати совриндори.

Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда биз ёшлар учун катта имкониятлар яратиб берилган. Пухта билим олишимиз, учун барча шароитларга эга ўқув масканлари, спорт билан шуғулланишимиз учун эса спорт иншоотлари бизнинг ихтиёримизда.

Шу боис ҳам мен каби ёшларнинг спортда эришаётган ютуқлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шахсан ўзимнинг мисолимда айтадиган бўлсам, самбо бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлдим. Бу албатта, биз ёшларга кўрсатилаётган рағбат ва эътиборнинг самарасидир.

Мен, мана, шундай улуғ юртда яшаётганлигимдан чексиз фахрланаман. Юртимга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан. Бугунги шодиёна кунда барча тенгдошларимни, муҳтарама опа-сингилларимизни муборак айём билан табриклайман.

Камилла МУЛЮКОВА,

Андижон шаҳридаги

44-умумтаълим

мактаби ўқитувчиси.

Ўтган йили Андижон давлат университетини тамомладим.

Устозларимдан олган билимларимни болажонларга етказиб, юрт равнақи юксалиши учун ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман.

Бугун ўзим таълим бераётган ўқувчиларга, аввало, ўрнак ва ишонч тимсоли бўлиб, нурли истиқлолга, унинг оламшумул ғояларига содиқлик руҳида тарбияламоқни, порлоқ истиқлолимизга ишонтирмоқни, уларни ҳам сафарбар этмоқни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан. Эртага айнан шу ёшлар юрт равнақини яратадилар. Мен эса ўз ҳиссамни бажаришдан асло толмайман.

8-Март байрами билан барча тенгдошларимни, устозларимни самимий қутлайман. Айёмингиз муборак бўлсин, мунис онахонлар, дилбар опа-сингилларим!


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди