Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№11, 06.03.2012

БУ ЗАМОН ГУЛ ЧОҒИДУР

Яйрагин, кулгин, азизим, бу замон гул чоғидур,

Юзларингда балқиган нур - севгининг япроғидур.

Бахтиёрсан сен Ватанда нур сочар ҳар он қуёш,

Тангридан сенга аталган бахти, иқбол боғидур.

Истасанг неки муҳайё мисли сен шоҳ эркаси -

Сенга бўлган бу мурувват она юрт ардоғидур.

Босганинг ҳар бир қадамда бор жасоратдан нишон,

Қўрқма юксак чўққилардан улки нусрат тоғидур.

Шони шуҳрат сенга ҳамроҳ, қилди дунё ҳам ҳавас,

Белга қувват, куч берувчи, бил, замин тупроғидур.

Кўкка бўй чўзган иморатлар қаторин бир қара,

Гуллаган обод, гўзал шаҳру овул, қишлоғидур.

Сен Раҳимийга ҳавас қил "бахтиёрман" дер мудом,

Яшнаётган зўр чинорнинг у кичик япроғидур!

Олимжон РАҲИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди