№11, 06.03.2012 БАЙРАМ ИЛҲОМЛАРИ
8 МАРТ
Хотин-қизлар куни Саккизинчи март,
Барча аёлин улуғлаб бошга кўтарар.
Йигитлар тилида изҳори муҳаббат,
Севгилисин шарафлаб гуллар тутарлар.
Жунбушга келгандек муқаддас туйғу,
Аёллар ёдидан бир-бир ўтарлар.
Муқаддас туйғуга бергандек урғу,
Ошиқлар маъшуқин беҳад эъзозлар.
Аёлни улуғлаб айтилган сўзлар,
Муқаддас аёлнинг қўлин ўпарлар.
Меҳрга лиммо-лим тўлиқ бу кўзлар,
Аёллар ёдидан бир-бир ўтарлар.
Хотин-қизлар куни Саккизинчи март,
Эркаклар орзиқиб ҳар йил кутарлар.
Эркаклар шу куни ниҳоятда мард,
Аёлни шарафлаб гуллар тутарлар.
Эркинжон ОХУНЖОНОВ.
ОНА
Энг улуғ меросдан устундир сўзинг,
Олам сен-ла ёруғ, кўркам замона.
Ўша буюк шарқнинг гавҳари ўзинг,
Жаннат ифорисан, мўътабар она.
Меҳринг томчисидан яралгай чаман,
Юрак оҳангингга жўр бўлар булбул.
Табиат гўзали - капалаклар ҳам,
Чиройинг қошида, ҳайратда буткул.
Маъсум кўзларингда ташвиш-ўйлари,
Қалбинг торларида бардошинг куйлар.
Фарзандларинг кўрсанг, соғлом бўйларинг,
Ул севинч ёшларинг, шукрона сўйлар.
Хуш ялпиз атрини эслатиб турар,
Она-юрт сингари танҳо, ягонам.
Кўнглида эзгулик, шодлик уфурар,
Умримнинг толаси, жаннатим, онам.
ГўзалойАБДУЛЛАЕВА,
Булоқбоши тумани.
|