Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№11, 06.03.2012

ЭЪТИРОФ

ХАЙРЛИ ИШЛАР ТАРҒИБОТЧИЛАРИ

Халқимиз азалдан аёлларнинг маърифатли, маданиятли бўлишига алоҳида эътибор қаратиб келган. Миллатимиз тарихида шоира, адиба аёлларнинг, оқила момоларнинг кўплиги бундан далолатдир.

Бугунги замондош аёлларимиз ҳам давр талаби даражасида юксак маънавиятли бўлишлари, илм-фан сирларини пухта эгаллашлари зарур. Чунки улар аввало, тарбиячилардир. Фар-зандларнинг камол топиши, эзгу фазилатларга бой бўлиши онанинг алласидан, бувижонларнинг эртакларидан бошланади. Зеро, баркамол ўғил-қизларни маърифатли, маънавиятли, зукко оналаргина дунёга келтирадилар, тарбиялайдилар. Буюк бобоколонимиз Амир Темур ва темурийзодаларнинг аёл зотига ҳурмат-эҳтироми Бибихоним, Тожмаҳал каби бетимсол тарихий обидаларда ўз аксини топган. Мана шу ташбеҳларнинг ўзиёқ аёл ҳақида фақат яхши гаплар айтишимиз лозимлигини таъкидлайди.

Маҳаллада тинчлик, тотувликни таъминлашда маҳалла фаолларининг, айниқса, маҳалла ҳузуридаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ўрни алоҳида эканлиги барчамизга маълум.

Оилаларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз борганда, бир нарсани эътироф этишни хоҳлардим. Муҳтарам юртбошимиз томонидан бундан 7 йил аввал хайрли ва эзгу ишлар тарғиботчилари сифатида маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганлиги бу борадаги улкан ишларга дебоча бўлган, десам асло муболаға бўлмайди. "Мустаҳкам оила йили"нинг пойдевори ўшандан бошланганини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди-да.

Ҳозирги кунда вилоятимизда жами 862 нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳалладаги маънавий муҳитни яхшилаш, турли иллатларни бартараф этиш, нотинч оилаларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий қадриятлар, анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Юртимизда олиб бораётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида, қўйингки, ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ҳам маслаҳатчиларнинг ҳиссаси ниҳоятда катта.

Ҳар бир бошланган эзгу иш ўз самарасини, албатта, кўрсатади. Биргина мисол. Олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида маҳаллаларимизда оила мустаҳкамлиги ва соғлом фарзандлар туғилишида никоҳдан олдинги тиббий кўрик муҳим аҳамиятга эга эканини теран англаб етмоқда. Маҳаллаларимизда фаолият олиб бораётган тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш комиссиялари, жумладан, маслаҳатчилар оила қураётган йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, уларга бўлажак келин-куёвлар, биринчи навбатда, тиббий кўрикдан ўтиб, никоҳни қонуний расмийлаштириш зарурлигини тушунтиришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, улкан масъулиятни ўз зиммаларига олган маслаҳатчи аёлларимизни, барча мунис опа-сингилларимизни баҳор айёми билан қутлаб, эзгу ишларида куч-қувват, хонадонларига файзиёблик, ўзларига бахт ва сиҳат-саломатлик тилайман.

Маҳбубахон МУЗАФФАРОВА,

Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари

бўйича вилоят бош

маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди