Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№11, 06.03.2012

БАЙРАМ ТИЛАГИ

ҲУНАРИМ ТУФАЙЛИ КАМ БЎЛМАДИМ

Фарзанд оилада нимани кўрса , ана шунга тақлид қилиб яшаркан. Онам чевар эди. Биз беш қизга фақат ўз қўллари билан тиккан либосларни кийғизган. Кейинчалик ўсиб-улғайганимиздан сўнг гапириб бериб, аёлнинг қўлида ҳунари бўлса, ҳеч қачон қийинчилик кўрмаслигини ҳаммамизга уқтирганлар.

Шундан бўлса керак, мен оилада кўрганларимга тақлид қилиб ўсдим. Онам бирор нима тикмоқчи бўлиб чок машинаси юрғизганларида, доимо ёнларига кели-б, ўтириб олардим. "Менга ҳам беринг", деб кўйлаклигини тортқилардим. Бир гал кўйлакнинг енгини тортволиб, қўғирчоғимга кийгизиб олганим ҳеч ёдимдан чиқмайди.

Ҳақиқатан ҳам чеварлик аёлга хос ҳунар экан. Буни мен ўз тажрибамда жуда кўп синадим. Мактабни битирганимдан сўнг Андижондаги енгил саноат политехникумида уч йил сабоқ олдим. Чеварлик сир-синоатларини ўша ерда мукаммал ўргандим.Кейин маълум вақт уйда ўтириб, чеварлик қилдим ва 2005 йили Хўжаобод қурилиш касб-ҳунар коллежига муҳандис-педагог бўлиб ишга кирдим. Шундан буён коллеж ўқувчиларига касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқдаман.

Ҳозир мен амалиётдан 30 нафар қизга дарс ўтаман. Ҳаммаси уқувли, ҳаракатчан қизлар. Келажакка интилиш бор уларда. Агар сал дарсга қулоқ тутишмаса ёки ўргатаётганларимга бепарво бўлишса, тўғри маънода дашном бераман. "Ўрганиб олганларингиз ўзингизники, ўргатганларим эса меники. Мен ҳам бир вақтлар сизлардай эдим. Мана, ҳунар орқали кам бўлаётганим йўқ, ҳаётда ўз ўрнимни топдим", - дейман уларга. Ўқувчиларим буни тўғри тушунишади.

Ҳа, ҳар қандай инсон ўқиб - ўрганишдан чарчамаслиги керак. Ҳунар, аввало, машаққат билан эгалланади. Чеварлик ҳам бундан мустасно эмас. У сабр-бардошни, қунт ва зеҳнни талаб қилади. Шунга чидаган одам эгаллайди уни.

Ҳар сафар қўлимга игна ушлаганимда ёки чок машинаси ёнига ўтирганимда бир гап ёдимга тушади. Устозим айтиб берганди. "Қилич тутган саркардадан игна ушлаган аёл афзалдир", деган экан қадимгилар. Қаранг, игна ушлаган аёлнинг нечоғли мартабаси улуғ, қадри баланд экан!

Шу маънода, мен барча аёлларимизга, ўсмир ёшидаги қизларимизга чеварлик ҳунарини эгаллаш фақат фойдали эканлигини таъкидлайман.

Бугунги улуғ айём - 8 Март байрами билан вилоятимиздаги барча хотин-қизларни, мунис онажонларимизни қизғин муборакбод этаман. Мустаҳкам оила йилида барча оилаларга тинчлик-хотиржамлик, файзу баракалар тилайман.

Малоҳатхон ҚЎЛДОШЕВА,

Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди