Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№11, 06.03.2012

ИБРАТЛИ ИШЛАР

ОИЛА - ЭНГ ЁРУҒ МАСКАН

Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2012 йилни мамлакатимизда "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори биз ФҲДЁ ходимларини ҳам жуда қувонтирди.

Маълумки, ҳар қандай инсон оилада ўсиб-улғаяди, тарбия топади. Унинг келажакда нечоғли комил ёки ноқобил инсон бўлиб вояга етиши эса, ҳеч шубҳасиз, оилада берилган тарбияга боғлиқ. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилани ҳар томонлама муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларида қатъий белгилаб қўйилган.

Албатта, мазкур ҳужжатларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилишида биз адлия идораларининг ҳам ўзига хос ўрни, вазифалари бор. Бинобарин, оила аталмиш муқаддас қўрғонга илк қадам, тизимдаги фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйларидан бошланади.

Ҳозирда бўлимимиз томонидан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Жумладан, тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда "Эрта никоҳнинг олдини олиш", "Оила мустаҳкамлиги-юрт тинчлиги", "Вояга етмаган ёшларнинг никоҳи ва унинг салбий оқибатлари", "Носоғлом оила-фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи макон", "Она-оиланинг ахлоқий-маънавий кўзгуси", "Аёллар ва болалар ҳуқуқи" каби мавзуларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказяпмиз.

Туман ФҲДЁ бўлими қошидаги "Оила дорулфунуни", "Ёш оила қурувчилар мактаби"нинг ўқув машғулотлари мунтазам ўтказилиб, унга бўлажак келин-куёвлар ва ўқувчи ёшларнинг фаол иштирок этаётгани ҳам ишларимизнинг янада кенг кўламда давом этаётганидан далолатдир.

Шу баробарида йил моҳиятидан келиб чиқиб, қонунчиликни янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда туман ФҲДЁ бўлими ходимларимиз томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш юзасидан муҳим тадбирларни белгилаб олганмиз. Айни пайтда ана шу талаблар асосида фаолият кўрсатишга интилмоқдамиз.

Мен касбим тақозоси билан оила бўсағасида турган ёшларга никоҳ гувоҳномаси топшираётганда бир севинсам, ота-она деган юксак шарафга муяссар бўлиб, фарзандига туғилганлик гувоҳномасини олаётган юртдошларим кўзидаги қувончни кўрганимда танлаган касбимдан фахрланиб кетаман.

Биз оилани дунёнинг ёруғ маскани, деб биламиз. Тилагим - мана шу қутлуғ масканларимиз ҳамиша нурга тўлсин. Ёруғ масканларимизнинг чароғбонлари бўлган дилбар аёлларимизнинг юз-кўзлари ҳамиша қувонч-дан порлаб турсин. Қадрли опа-сингиларимиз, мунис ва меҳрибон онахонларимизга кўкламнинг илк байрами муборак бўлсин!

Гулёра МУСАЕВА,

Избоскан тумани ФХДЁ бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди