Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№12, 08.03.2012

АЁЛ БОРКИ - ОЛАМ МУНАВВАР

Дарҳақиқат, аёл она. Бу муқаддас бир зотки, унинг билан олам мунаввар, унинг билан оила, ватан, хонадон ободдир. Янгиланиш ва ёшариш фасли навбаҳорнинг илк байрами айнан аёлларга аталгани ҳам шундан бўлса не ажаб...

Андижон шаҳридаги ёшлар марказида 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Байрам шодиёнасига вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол хотин-қизлар, фахрий аёллар таклиф этилдилар.

Тантанали йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н. Якубова очди. Шундан сўнг вилоят ҳокими А. Усманов мунис онажонлар ва дилбар опа-сингилларимизни байрам билан қутлади. Муҳтарама аёлларимизнинг ҳар бир соҳада эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди ва мустақиллик йилларида ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, спорт, санъат соҳаларида катта ютуқларни қўлга киритаётган бир гуруҳ фаол аёлларга "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғаларини топширди.

Вилоятимиз ҳамда республикада таниқли эл суйган хонандаларнинг куй-қўшиқлари қалбларга шодлик, даврага ўзгача файз бағишлади.

Шу куни аёл зотига кўрсатилган иззат-икром ва унинг шарафига билдирилган илиқ фикрлар опа-сингилларимизни юрт равнақи йўлида янги-янги омадлар сари етаклаши шубҳасиз. Зеро, аёли улуғланган давлатда ҳамиша гўзаллик, нафосат, тинчлик ва эзгулик ҳукмрон.

О. ВАҲОБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди