Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№12, 08.03.2012

ТАЪРИФ ВА ТАВСИФ

...ЎЗБЕК АЁЛИ

Аёл - мунис, мўътабар, муқаддас бир зот. У борки, ҳаёт гўзал ва чароғондир. У меҳридарё волида. Худди фарзанд она меҳрисиз яшолмаганидек, дунёни уларнинг гўзаллигисиз, меҳру муҳаббатисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу дунё гўзаллигини кўзларимиз билан кўришимиз, тоза ҳаводан нафас олиши- миз-у, ҳаётдаги обрў-эътиборимиз ва шон-шуҳратимиз ҳам шу азиз оналар туфайлидир.

Улар бизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, Ватан руҳида тарбиялаб, юртга муносиб, соғлом фарзанд қилиб етказиб бермоқдалар.

Баъзида бизга чексиз яхшилик қилган инсонни унутиб, ўзгаларга жон фидо қилиб юборамиз. Бировнинг шарафига дастурхонлар ёзиб, кўнглини оламиз. Қимматбаҳо совғалар ҳадя этамиз. Лекин биз учун ҳамиша ҳар нарсага тайёр турган, келаётган балоларга ўзини қалқон қиладиган мунис онажонимизга байрамларда оддий дастрўмол совға қилиб, кўнглини олишни ўйламаймиз...

Волидамизга озгина эътибор берсак, кўнгли юксалиб, ҳаққимизга дуо қилиб ўтади. Чунки у Она-да! Давлатимиз борида ҳам, йўқчиликка тушиб қолганимизда ҳам, улар албатта, ёнимизда туради, ёлғизлатиб қўймайди бизни.

Юртбошимиз айтганларидек, "Биз аёл тимсолида аввало, Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлмиш муқаддас она сиймосини кўрамиз ва барчани дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараган бу улуғ зотнинг олдида умрбод қарздорлик ҳисси билан яшаймиз".

Дарвоқе, "Жаннат оналар оёғи остидадир", дея эътироф этилади. Рост гап, аёл Жаннат кўрки. У ҳам она, ҳам опа-сингилдир. Ҳар соҳада уларнинг фазилатларини кўрамиз ва қадрлаймиз. Зеро, Мустақиллик туфайли ўзбек аёлларига бўлган эътибор янада ортди.

Ҳа, дунёда шундай бир зот бор, у давлатманд ва бахтиёр. Давлатмандлиги - зурриётларининг ҳаётлиги. Бахтиёрлиги эса - фарзандларнинг камолидир. Бу зотлар Ватанига садоқатли, оиласига фидойи, фарзандларига меҳрибон, қолаверса, ўзининг меҳру муҳаббати билан, ибоси-ю, ҳаёси билан ўзга юрт аёлларидан ажралиб туради. Чунки у - ЎЗБЕК АЁЛИ!

Ирода ХОДЖАЕВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди