№15, 29.03.2012 "ЯНГИ АВЛОД - 2011" ТАНЛОВИ СОВРИНДОРИ
Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ойдиной Абдурашидова яқинда бўлиб ўтган "Янги авлод-2011" кўрик-танловининг республика босқичида қатнашиб, рақс йўналиши бўйича фахрли ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. У диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ойдиной Абдурашидованинг бундай катта ютуққа эришишида мактаб маъмурияти, мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Мархабохон Мирзаева, синф раҳбари Гулмирахон Нишоноваларнинг хизматлари катта бўлди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|