Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№15, 29.03.2012

АРМОН

ОТАМНИ СОҒИНАМАН...

Отам билан онам ажрашганларида бор-йўғи ўн икки ёшли қизалоқ эдим. Ўша пайтда отамни ёқтирмаганим учунми, унчалик куюнмадим. Чунки ичиб келиб қилинадиган жанжаллар, бақир-чақирлар, кўчага ҳайдалишлар энди йўқ эди.

Биз оилада беш фарзанд эдик. Айни еб-ичадиган пайтимизда бизни боқиш онам учун осон кечмади. Шунда отам инсофга келмадимикин, деб ҳам ўйлаб қолардик. Тўғри, отам билан яшаган пайтларимизда осуда кунларимиз кам бўлган. Аммо минг қилса ҳам ота экан, улғайган сарим у кишини кўп ўйлайдиган, соғинадиган бўлиб қолдим. Ахийри, етти йил деганда отамни ўзим излаб топдим. Бу дақиқаларни сўз билан ифодалаб беролмайман. Аввалига ҳар иккаламизнинг ҳам тилимизга калима келмай, бирпас жим қолдик. Кейин у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашдик. Аммо ...отам умуман ўзгармабди. Ўша кибр, манманлик, ёлғончилик одатлари отамни тарк этмабди. Мен минг бир афсусу надомат билан уйимга қайтиб келдим.

Аммо юрагимда "йилт" этган бир учқун бор. "Отанг бир кун қайтиб келади, у ўз фарзандларининг ҳақиқий отаси бўлиб, оталик меҳри, муҳаббати билан келади" деган ички туйғу менинг ўксик дилимга хотиржамлик бағишлайди.

Мен ҳар тонг ширин уйқудан уйғонарканман, отамнинг "Қи-зим, мен келдим", деб бир дунё қувонч билан ҳовлимизга қадам ранжида қилишини кўриш мақсадида ташқарига отиламан...

Қизнинг дардларини оққа кўчирувчи

Мафтунабону.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди