№16, 05.04.2012 МАКТАБДА "САВОДХОНЛИК БАЙРАМИ"
Балиқчи туманидаги 35- умумтаълим мактабида Наврўз шодиёналари "Саводхонлик байрами" тантаналарига уланиб кетди. Шу куни мактабнинг фаоллар залига 33 нафар 1-"В" синфнинг билимга чанқоқ ўғил - қизлари, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда устозлар тўпланиб, кичкинтойларнинг қувончларига шерик бўлдилар.
Байрамни илмий бўлим мудири О. Самадов очиб, болажонларни қутлади. Шундан сўнг навбат болажонларга берилди. Улар саҳнада ўз билим ва иқтидорларини намойиш этиб, қувноқ шеър ва қўшиқлар, дилрабо рақслар ижро этдилар. Айниқса, улар ижросидаги кулгили саҳна кўриниши кечага завқ-шавқ улашди. Тадбирда ота - оналар номидан Ш. Дадажонова фарзандларига таълим-тарбия бериб келаётган тажрибали устозлар М. Исоқова ва М. Мусаеваларга миннатдорлик билдирдилар.
Байрам сўнгида ўқувчиларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари-қизиқарли китоблар тарқатилди.
М. НАЗАРОВА,
шу мактаб ўқитувчиси.
|