Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№17, 12.04.2012

ЭНГ БИЛИМДОН ҲАМШИРА АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида "Саломатлик байрами" тадбири доирасида "Ҳамшира - 2012" кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ҳамда шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этиб, таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзудаги чиқишлари билан ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Синовлар жараёнида улар чаққон, моҳир, касбининг етук билимдони эканликларини кўрсата олдилар.

Якуний натижаларга кўра, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ҳамшираси Одинахон Бекибоева биринчи, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамшираси Муҳаббатхон Сатторова иккинчи, Андижон тиббиёт институти клиникаси ҳамшираси Сурайёхон Астанақулова учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

- Танловда ғолиба бўлиш менга катта масъулият юклайди, - дейди Одинахон Бекибоева. - Бу ғалаба нафақат менинг, балки мен меҳнат қилаётган жамоанинг эришган ютуғи, деб ҳисоблайман. Ғолиблик масъулияти халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бор билим, иқтидорим билан хизмат қилишга ундайди, менга куч ва ишонч бағишлайди.

Ғолибалар ва танловнинг барча иштирокчилари диплом ҳамда эсдалик совғалар билан мукофотландилар.

О.ВАҲОБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди