№17, 12.04.2012 "ОРАСТА ҚИЗЛАР" ТЎГАРАГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Олтинкўл туманидаги 22-умумтаълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ туман бўлими ҳамкорлигида "Ораста қизлар" тўгараги ташкил этилди.
Тўгарак машғулотлари мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда. Машғулотлар давомида шахсий гигиенага риоя қилиш, ёшларни эрта турмушга чиқаришнинг салбий оқибатлари, тиббий маданиятни ошириш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилмоқда. Унда тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари маърузалари билан иштирок этмоқдалар.
ФАОЛ ҚАТНАШДИ
Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактабининг расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси Олмахон Баҳодирова "Йилнинг энг фаол ўқитувчиси" танловининг шаҳар босқичида қатнашиб, 1-ўринни эгаллади.
Куни кеча мана шу танловнинг вилоят босқичида иштирок этган О.Баҳодирова фаол иштирокчилар қаторидан ўрин олиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|