Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№17, 12.04.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ТАДБИРКОР МАСЛАҲАТЧИ

Гулнорахон Сайдалиева айни кунда Жалақудуқ туманидаги "Капа" маҳалласида маслаҳатчи бўлиб иш олиб боради.

Гулнорахон, аввало, она. Тўрт нафар фарзанди бор. Тўнғичи - Мадинабону Андижон давлат университетида ўқийди. Ўткирбек - фермер хўжалигида ҳисобчи. Шарифахон Агросаноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи, кенжатой - Холдормирза 13-умумтаълиммактабида таълим олади. Умр йўлдоши - Эркинбой Сайдалиев эса "Моҳир сарбон" хусусий корхонасида иқтисодчи бўлиб ишлайди.

Гулнорахон опа ҳар бир фарзандига оналик меҳридан ташқари, тарбия бериб, уларнинг ҳаёт ҳамда одамлар ҳақидаги тасаввурини бойитишга ҳаракат қилади. Меҳнатга ўргатади.

- Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилардим, - дейди Гунорахон кулиб, - Асакадаги педагогика билим юртини тамомлаб, беш йил қишлоғимиздаги "Тинчлик" номли болалар боғчасида ишладим. Кейин фарзандлар тарбияси билан банд бўлиб қолдим. Акамнинг "Кўнгил баҳори" фермер хўжалигида меҳнат қилдим.

2009 йилдан эса маҳалла маслаҳатчиси вазифасида фаолият олиб боряпман. Тўғриси, ишимни яхши кўраман. Ҳамиша одамлар орасида, уларнинг ташвиш ва қу-вончларига шерик бўламан. Зарур бўлганда ўргатаман, маслаҳат бераман. Ёшларга тарбия беришга интиламан. Уйда ўтирадиган аёлларни бирон-бир фойдали машғулотларга жалб этишга ҳаракат қиламан. Маҳаллада спортчи аёллар бор. Улар спортнинг теннис, шахмат-шашка турлари билан шуғулланишади. Уларнинг сафини кенгайтириш ниятидаман.

...Гулнорахоннинг яна бир юмуши борки, эътироф этса арзигуликдир.

2000 йилларда томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, помидор, бодринг, булғор қалампири сингари беш хил кўчат етиштиришиб, ҳар йили бир миллион сўм атрофида даромад олишарди. Ўтган йили икки сотих ерга саримсоқпиёз экишган эди, даромад янаям зиёда бўлди. Бу йил тўрт сотих ерга экилган саримсоқпиёз кўм-кўк бўлиб кўзларни яшнатиб турибди. Қаранг, ерга бўлган меҳр, маҳсулот етиштириш иштиёқи бўлса, имконият ҳам топиларкан. Ўтган йилнинг август ойидан "Сурҳондарё карами" кўчатини олиб келиб, очиқ далага экишди. Серсув, тобида парваришланган кўчатлар барқ уриб ўсди. Ҳатто, қишнинг совуқ кунларида ҳам карам кўчатлари яшнаб турарди. Ҳадемай жалақудуқликларнинг баҳорги дастурхонида Гулнорахоннинг "Сурхондарё карами" ҳам бўлади. Бунинг устига беш-олтита чорва ҳайвонлари ҳам бор. Албатта, Гулнорахон бу юмушларни оила аъзолари ёрдамида амалга оширади.

Маслаҳатчи сифатида маҳалладаги хонадонларга кираркан, ҳар бир аёлни тадбиркорликка, бирор иш билан шуғулланишга қизиқтиради. Керак бўлса ёрдам беради. Унинг ёрдами туфайли кўплаб аёллар ўз томорқаларида маҳсулот етиштириб, рўзғорларига барака киритишяпти. Ўз оиласи, юмуши билан машғул одамнинг вақти режали бўлади. Вақтни қадрлаган инсоннинг қилган иши унумли, ҳаёти ҳам тўкин бўлади. "Капа" маҳалласидагиларнинг кундалик турмуш тарзи эса бунга мисол бўлади.

"Капа" маҳалласи маслаҳатчиси Гулнорахон Сайдалиеванинг фаоллиги, ҳаёти ва фаолиятидан кўплар ибрат олса арзийди.

Раҳима АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди