Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№17, 12.04.2012

ИБРАТЛИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ИСТЕЪДОДЛИЛАР МАСКАНИ

Ёш авлод тарбиясида мусиқий таълимнинг аҳамияти беқиёс. Шу боис, мустақиллик йилларида мамлакатимизда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, шу соҳа педагогик кадрларини тайёрлаш ишини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш, мусиқа мактабларини ўқув қўлланмалари, чолғу асбоблари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, кейинги йилларда неча ўнлаб ёш истеъдод эгалари ўтказилаётган халқаро танловлар, мусиқа фестиваллари ҳамда бошқа маҳорат кўрикларида муваффаққиятли қатнашиб, юртимиз шаънини улуғлаб келмоқдалар.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлдаги "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида"ги қарори мамлакатимизда болалар мусиқий таълимини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари, бу борада яқин келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб берилган.

Мусиқа - инсонларни эзгулик оламига етакловчи маънавий восита ҳисобланади.

"Мусиқа деб аталмиш илоҳий мўъжизада шундай бир сир мужассамки, уни тушуниш, таъсирини сезиш учун ҳеч қандай таржимоннинг кераги йўқ".

Дархақиқат, Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, мусиқа, умуман санъатни тушуниш учун таржимон бўлиши шарт эмас. Уни дилдан ҳис қилишнинг ўзи кифоядир. Мусиқа шундай воситаки, у янги авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади, инсоннинг руҳий оламига бевосита таъсир кўрсатади, тингловчи дунёқарашини шакллантиради. Шунингдек, инсоннинг маънавий эҳтиёжларини қондиради, ҳис-туйғуларини бойитади.

Бугунги кунда болажонлар учун бу соҳада барча шарт-шароитлар яратилиб берилган. Хусусан, Андижон шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳам хорижий ва ўзбек халқ чолғу асбоблари билан тўла таъминланган. Ҳозирда мазкур муҳташам таълим масканида кўплаб иқтидорли ёшлар таҳсил олмоқда. Улар бу даргоҳда малакали устозлар ёрдамида миллий ва жаҳон мусиқа санъати бўйича билим ва маҳоратларини ошириб бормоқдалар. Мактабда болажонларга Исроилжон Мамажонов, Муножат Умарова, Нигора Мамадалиева, Гулираъно Мамажонова сингари ўз ишининг етук билимдонлари бўлган мутахассислар сабоқ бериб, уларнинг меҳнати шогирдларининг турли хил фестиваль ва танловларда эришаётган ютуқларида ўз аксини топмоқда.

Бир сўз билан айтганда, болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг ўз олдига қўйган мақсадлари улкан. Ўқувчиларга мусиқа, тасвирий санъат, театр ва рақс санъати билимлари асосларини ўргатиб, уларни санъат оламига етаклаш, шунингдек, жаҳон классик мусиқаси ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналари, устоз-шогирд анъаналари асосида нафис санъатнинг барча турларидан баҳраманд қилиш, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг фаол иштирокчиларини тарбиялаш ва эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни юзага чиқариш, соҳанинг малакали мутахассисларини тайёрлашдан иборатдир.

Дилбар ҚОСИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди