Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№17, 12.04.2012

ХОТИРА

МАНГУ ЯШАР ЯХШИЛАР...

Орамизда яхши инсонлар кўп. Бироқ, бевақт ўлим туфайли бу дунёдан эрта кетганларнинг эзгу амаллари қалбларда мангу муҳрланиб қолаверади. Улардан қолган ширин таассуротлари хаёлдан ўтаверади экан.

...Туманимизда истиқомат қилган Санобар Қодирова ҳам ана шундай меҳр-мурувватли аёллардан бири эди. Санобар опа ҳаёт бўлганида ҳозир 51 баҳорни қарши олган бўлар эди.

С.Қодирова санъатсеварлар оиласида ўсиб-улғайди. Олимбек қишлоғига турмушга чиқиб, тўрт фарзанднинг меҳрибон онасига айланди. Шунингдек, маданият ходими сифатида ҳам самарали меҳнат қилди.

Дастлабки иш фаолиятини тумандаги 1-маданият уйида бошлади. 2006 йилдан эса коллежда фаолият кўрсата бошлади.

Ахборот-ресурс маркази раҳбари Замира опа Матисаева Санобар Қодировани хотирлаб, шундай дейди: "У ҳамиша барчага яхшилик қиларди. Жамоат ишларида фаол, ўз касбининг фидойиси бўлган. Ҳамкасблари орасида ўзига яраша ўрни ва ҳурмати бор эди"...

Санобар опа санъат шинавандаси бўлгани учун ўзининг ички кечинмаларини, юрагидаги дард-у қувончларини қўшиқ орқали ифода этарди. Жамоанинг турли тадбирларида, айниқса, пахта йиғим-терими мавсумида пайкал кезаркан, ўзининг куй-қўшиқ ва шеърлари билан ҳаммани мафтун этарди. Опа устози - Ўзбекистон халқ ҳофизи Одилжон Юсуповни доим ҳурмат билан тилга оларди.

Афсус... Бугун Санобар опа орамизда йўқ. Бироқ, унинг оқил фарзандлари халқ хизматида, шарафли касбларда ишлаб келмоқда.

Ҳамкасбимизнинг ёрқин хотираси барчамизнинг қалбимизда мангу ва барҳаётдир...

Барнохон РАҲМОНОВА,

Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежининг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди