Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№17, 12.04.2012

ҚАТРАЛАР

ЎРИК ДАРАХТИ

Бу йил ўрик дарахти гулламайди, харир гулбарглари юрагимга капалакдек қўнмайди энди. Бу гал у мева тугмайди, чунки ўша ўрик дарахти, кеч қайтаётган қишнинг заҳридан тотган.

Ҳар йили унинг томга туташган шохларига тирмашиб, ҳали пишиб етилмаган кўм-кўк мевасидан узиб ердим,оппоқ булутларга тикилганимча соясида хаёл сурардим. Баъзан уйдан китоб олиб чиқиб, ўқиб ўтирган кезларим ҳам ёдимда. Бундай шўхлигу бебошликлар энди менга ярашмайди. Чунки мен у билан бирга болаликдан, ўз яқинларимдан айрилдим. Унга ўхшаш азиз борлиғим билан хайрлашдим. Унинг илдизи тупроқда қолган каби менинг юрагимда ҳам отамнинг изи қолганди...

ИҚРОР

Ҳа, мен ҳудди ўша телбаман. Орзулари осмондек улкан ва чексиз. Мана шу осмонни эса қора булутлар қуршаб олган.

Ўзгинасиман ўша телбанинг. Ҳаётда, жамиятда, шеъриятда, муҳаббатда ўз ўрни бўлишини истаётган мен ўша қайсарман. Камчиликсиз яшашни истаётган, бировларнинг ёҳуд яқинларимнинг ёрдамига муҳтожликни хоҳламаётган, аксинча, уларга яхшиликни қўмсаётган ўша ёмонман. Икки дунё саодатига эришишни соғинаётган, гарчи бу дунёнинг шафқатини кутаётган шафқатсизнинг ўзиман.

Мени мана шу орзулар телба қилди. Мен телбалигимдан уялмайман, чунки бу орзуларим бир куни мени етук ва бахтиёр инсон қилиб тарбиялайди. Мана шу умид қўлимдан етаклаб, тўғри йўлга бошлайди, ўша саодат маконининг фуқароси этиб тайинлайди!

Ҳосият НИГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди