Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№17, 12.04.2012

САОДАТБАХШ БОҒ

Азал-азалдан жамият ва диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан аввал ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқ ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди.

Ислом дини таълимотларига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради ва никоҳни инсоний алоқаларнинг энг муҳими сифатида юксак қадрлайди. Зеро, оила - катта жамиятнинг кичик бир бўлаги ҳисобланади. Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан ҳоли, тинч ва обод бўлиши, аввало ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ. Оиладаги тинчлик-хотиржамликни ва саодатни таъминлаш оиладаги ҳар бир шахс ўз масъулиятини ҳис қилиш ва бажариши билан барқарор бўлади. Бундай масъулиятни эса эр ва хотин ўртасини боғлаб турувчи муқаддас никоҳгина мустаҳкамлаши ва жорий қилиши мумкин.

Исломда оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган, оила қурмасдан таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ ибодат даражасига кўтарилган. Ҳадиси шарифларда уйланиш, оилали бўлиш - ибодат, тақво ва Аллоҳдан қўрқиш маъноларига зид эмаслиги кўп бора баён этилган.

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннатлари эканини айтганлар. Абу Аюб (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Тўрт нарса пайғамбарларнинг суннатларидан - "Ҳаё, хушбўйланиш, мисвок ва никоҳ" дедилар" (Имомо Термизий ривояти).

Мўътабар фиқхий манбаларидан бўлган "Дуррул Мухтор" китобининг "Никоҳ" фаслида зикр этилганидек, "Одамзотга никоҳ ва иймондан бошқа, ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан тугамайди".

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан 2012 йил юртимизда "Мустаҳкам оила йили" деб белгилади. Шу боис, жорий йилда оилаларнинг маънавий камолоти, моддий фаровонлиги, фарзандлар бахт-саодати, уларнинг келажаги учун мамлакатимизда кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда, ўз навбатида биз ҳам Ҳазрати Пайғамбаримиз Расули Акрам (с.а.в.): "Яхшилик қилишни меҳр-шафқат ва меҳрибонликни оилангдан бошла", деган Ҳадиси шарифларига мувофиқ, оилани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча эзгу ва савобли ишларни қилишимиз лозим. Бунда, аввало, эр-хотин, қолаверса, қайнона-қайнота ҳамда уларнинг атрофидаги катталар оиланинг мустаҳкамлигига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Оиладаги майда гаплар, баъзи бир кечирса бўладиган хатоларга кўп ҳам эътибор бермаслик зарур. Шундагина, иншаоллоҳ, фарзандларимиз одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли бўлиб камол топадилар. Ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг инсонийлик, фуқаролик бурчимиздир.

Салимжон ЮНУСОВ,

Избоскан туманидаги

"Умар ибн Хаттоб"

жоме масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди