№18, 19.04.2012 "АЖДОДЛАР МЕРОСИ - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ"
Андижон туманидаги Куйган-ёр академик лицейида шу номли кўрик танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
"Камолот" ЁИҲ туман бўлими Кенгаши, туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари, туман Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда таълим муассасалари жамоалари беллашдилар. Таништирув, ўлка тарихига саёҳат, уйга вазифа каби шартлар бўйича ўқувчилар ўзларининг билимларини намойиш этдилар.
Ёшларни Ватан тарихига қизиқтириш, уларнинг қалбида юртга садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилган танловда "Ёш тарихчи" жамоаси ғолиб деб топилди ва ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Э.АБДУЛЛАЕВ.
|