№18, 19.04.2012 ФАОЛ ҚАТНАШДИЛАР
Марҳамат туманидаги 31-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кимё ва биология фани ойлигига бағишланиб "Ёш кимёгармиз" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчилар кимё ва биология фани бўйича билимларини бойитдилар, она табиатни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқ ва лапарлар ижро этдилар. Тезкор савол-жавоблар, лаборатория тажрибалари ўтказилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилардан Лолахон Худойбердиева, Муаттархон Нодирова, Мастурахон Буважоновалар ғолиблар қаторидан ўрин олиб, муносиб тақдирландилар.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|