Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№18, 19.04.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ҲУНАРМАНДЛАРИ КЎП МАҲАЛЛА

ёки ишсизлик муаммоси йўқ гўша

Андижон шаҳар "Қайрағочтаги" маҳалла фуқаролар йиғинида 4100 нафар аҳоли, 425 та хўжалик ва 525 та оила бир-бирлари билан, ҳамжиҳат бўлиб яшайди. Бунда, албатта, маҳалла фаоллари, айниқса, маслаҳатчининг хизмати беқиёс.

Одинахон опа Қодирова 30 йилдан зиёд "Вагонлар депоси"да турли вазифаларда меҳнат қилди. Нафақага чиққандан сўнг эса опани маҳалладошлари ўзларига маслаҳатчи қилиб сайлашди.

Андижон туманидан шу маҳаллага келин бўлиб тушган Одинахон опа учун 40 йиллик маҳалладошлари билан ишлаш қийинчилик туғдирмади.

Фуқаролар фаоллигини ошириш, маҳаллани ободонлаштириш, янгича анъаналарни тар-ғиб қилиш, миллий қадриятларимизни одамлар тафаккурига сингдириш опанинг асосий вазифасига айланди. Бу ишда маҳалла фаоллари Абдуманноб ака Собиров, Раънохон Қодирова, Абдумалик Мирзаолимов, Саидахон Қирғизова, Тожихон ая Хуриллаева, Абдуазиз тоға Маматовлар Одинахон опага елкадош бўлдилар.

Шу ҳудуддаги кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғизлар, имконияти чекланган болалар, ногиронларга алоҳида эътибор қаратилган. Чунки улар 115 нафарни ташкил қилади. Уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, моддий ва маънавий кўмак бериш, байрам, ҳайитларда йўқлашда маҳалланинг қўли очиқ, саховатли ҳомийлари Нозимжон Маҳбубов, Зафаржон Зулунов, Иброҳимжон Каримовларнинг беминнат ёрдамлари катта бўляпти.

Одинахон опа устоз-шогирд йўналишларида иш ташкил қилган ҳунарманд оилаларнинг номларини келтириб чарчамайди.

Бешиксоз Дилмуроджон Эшматовнинг 30 дан зиёд шогирдлари бор. Ўғли Нурилло ҳам шогирдлар чиқаряпти. Дилмуроджон пультли ва йиғма бешиклар тайёрлаб, ўтган йили "Ташаббус" кўрик-танловининг республика босқичида ҳам ғолиблар қаторидан жой эгаллади. Тадбиркор Иброҳимжон Каримов тикувчилик цехи очиб, 20 та ишчи ўрни яратди. Умидахон Шамсутдинова эса уйда 6 нафар қизларга тикувчилик ҳунарини ўргатиб келмоқда.

Ҳа, маҳаллада ҳунармандлар кўплиги боис, устоз-шогирд анъаналари яхши йўлга қўйилган. Шу туфайли ишсизлик муаммоси ҳал этиб борилади. Хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантиришга эътибор кучли. Уйда ўтириб ҳам оналикни, бекаликни уддалаб, оилага, жамиятга фойда келтираётган, манфаат кўраётган аёллар ҳақида фахрланиб сўзлайди.

Маҳалла аҳлининг муаммоси-ю, қувончи ва шодлиги Одинахон опани бефарқ қолдирмайди. Отинойи Турсуной опа Хожиматова, Миножатхон Асқароваларнинг кўмаги билан турли хил маросимлар ихчамлаштиришга эришилди. Тўй комиссияси иштирокида камхарж тўйлар қилиняпти. Никоҳланувчилар билан суҳбатлар ўтказилмоқда, тиббий кўрикдан ўтишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тиниб-тинчимас, шижоатли аёл Одинахон опа маҳалла хотин-қизларининг соғлиқлари ҳақида қайғуриб, "Ҳар бир аёл тиббий кўрикдан ўтиши керак, - дейди. - Шундагина аёл ўз соғлиғи ҳақида ўйлайди". Бу борада маслаҳатчининг семинарлар ўтказиб туриши эса фикримиз исботидир.

Қизларни оилага тайёрлаш ва маҳалла аёллари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик, тиббий маданиятни оширишда ҳам опанинг иш услубига ҳавас қилса арзийди.

Одинахон опа бундай тадбирлар маҳалланинг бир бўлаги бўлган оилани мустаҳкамлашнинг асосий мезони деб ҳисоблайди. Одинахон опа Қодировадай жонкуяр, эл-юрт ишига камарбаста, фидойи инсонлар бор экан, маҳалла ҳамиша обод бўлаверади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди