Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 26.04.2012

ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН АКЦИЯ

Андижонда "Биз - бир жамоа, биз - бир оила" деб номланган ижтимоий акция бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур тадбир ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, битирувчиларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. "Мусаҳкам оила йили"даги акция тадбирлари Андижонда ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан ўтказилди.

Лойиҳа доирасидаги "Ёшлар ташаббуслари форуми" Андижондаги Боғи Бобурда жойлашган "Бобур ва жаҳон маданияти" музейида бўлиб ўтди. Андижон давлат университетида эса турли интерфаол ўйинлар, қизиқарли тақдимотлар шаклида ўтган "Муваффақият ёшларда", "Ахборот технологиялари", "Дилемма" дискуссион лойиҳаси, "Хорижий тиллар бўйича тренинг", "Келажак-пресс" тадбирларида ёш тадбиркорларга бизнесни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олишларига кўмаклашиш, тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди, ёшларнинг чет тилларини ўрганиш борасидаги билимларини ошириш бўйича ўқув-семинари, шунингдек, "Дилемма" мунозаралар клуби машғулоти ўтказилди. Бундан ташқари, журналистикага қизиққан ёшлар учун "Ёшлар журналистикаси тараққиёти" мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ўтказилган ана шу тадбир ва танловларда ёшлар фаол иштирок этди. Танловлар ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.

Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган "Таълим ва карьера" кўргазмасида вилоятдаги 164 та корхона ва ташкилот 1306 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбирда олий ўқув юртлари, коллеж ва академик лицейларнинг битирувчиларига келгусида ўқишни давом эттириш ва ишга жойлашиш борасида зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Акция доирасидаги "Ҳаёт учун" хайрия марафонида 4500 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Йигирма мингдан зиёд ёшлар иштирок этган акция якунида З.М.Бобур номидаги вилоят театрида эстрада юлдузлари, ёш умидли хонандалар иштирокидаги гала-концерт бўлиб ўтди.

З. АКБАРОВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди