Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№19, 26.04.2012

2012 ЙИЛ -"МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

ҚЎРҒОНТЕПА АЗМУ ШИЖОАТЛИЛАР ЮРТИ

МУСТАІКАМ ОИЛА - ЖАМИЯТ КЎРКИ

Юртимиз мустақилликка эришгач, юрт равнақи, келажак авлоднинг униб-ўсиши миллий қадриятларимизни улуғлаш, халқимиз, айниқса, хотин-қизлар саломатлиги, шу билан бирга, оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратилмоқда. Бу йил Президентимиз томонидан "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши ҳам оилага, унинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга замин яратди, десак асло муболаға бўлмайди.

Туманимизда ҳам туман ҳотин-қизлар қўмитаси томонидан қатор Қарор ва Қонунлар, шунингдек, "Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда айни пайтда 155 минг 442 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олтита касб-ҳунар коллежи, 52 та умумтаълим мактаблари мавжуд. 63 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўсатиб келмоқда. Айниқса, Ибн Сино, Навоий, Мустақиллик, Чимён маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти, шунингдек, ҳудудимиздаги қурилиш, тиббиёт ҳамда иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқдир. Мавлудахон Умарова, Гулчеҳрахон Қўрғонова, Манзурахон Баҳромова, Муҳаббатхон Йўлдошева, Иқболхон Исмоилова сингари фидойи, тиниб-тинчимас фаолларимиз бизга ҳамиша яқин кўмакдош бўлиб келмоқдалар.

Хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берган ҳолда, шаҳар ва тумандаги МФЙ, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида "Сизнинг ҳуқуқ ва бурчларингиз", "Жамиятда аёлнинг ўрни", "Аёл - оила таянчидир", "Ота-онанинг ҳуқуқ ва бурчлари", "Эрта турмуш ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари" мавзуларидаги кийиниш, муомала, маънавий етуклик, тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги давра суҳбатлари, жонли мулоқотлар ўтказилмоқда.

Тумандаги ҚФЙ, МФЙ, мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўказишни ташкил этиш мақсадида амалий ишлар ташкил этилди.

Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди бўлинмаси ходимлари , "Камолот" ЁИҲ туман бўлими вакиллари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида ногирон хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларининг энг аълочи ва намунали ўқувчиларидан 510 нафарининг оналарига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси етказилди, 123 нафар якка-ёлғиз ва қарияларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. "Аёллар оила қўрғонидир, ҳам чироғи, ҳам чароғбонидир" деб номланган байрам тадбири, тиббиёт бирлашмаси, касб-ҳунар коллежлари ҳамда бир қатор МФЙларда "Балли қизлар", "Жажжи юлдузчалар", "Намунали онахонлар", "Қайнонам-онам менинг, келиним-болам менинг" мавзуларида кўрик-танловлар ўтказилди. Хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилиб, мунтазам спорт билан шуғулланувчи 1040 нафар қизларга Президент совғалари - спорт формалари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, хомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароит яратиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Туманимизда айни пайтда 37725 нафар туғиш ёшидаги аёллар бўлиб, шундан 22207 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларда турли касалликлар аниқланиб, амбулатория ва стационар шароитида 9907 нафари соғломлаштирилди. Шунингдек, ўсмир қизлар, никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, малакали шифокорлар ёрдамида даволанмоқда.

Жойларда олиб борилаётган давра суҳбатлари, тарғибот ва ташвиқот ишлари натижаси ўлароқ, оталикни белгилаш, ёлғиз оналар, назоратга олинган хомиладорлик, туғруқлар бирмунча камайди. Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича жиддий иш олиб борилмоқда.

2012 йил "Мустаҳкам оила йили" давлат дастурини бажариш бўйича Қўрғонтепа туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бизга яқиндан ёрдам бермоқда. Марказга мурожаат қилган аёллардан 360 нафари тумандаги халқ хўжалиги тармоқлари, корхона ҳамда фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг шарт-шароитини яқиндан билиши, муаммоли оилаларга ўз вақтида амалий ёрдамни ташкил этиши, нотинч оилалар билан мунтазам иш олиб бориш, уларни ўтказилаётган тадбирларга жалб этиш, маънавиятини юксалтириш борасида ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. Мақсадимиз, оилаларимиз мустаҳкамлигини таъминлаш, ҳар бир маҳаллани, хонадонни обод гўшага айлантиришдир.

Зеро, тумандаги ҳар бир мустаҳкам оила бизнинг бахтимиз, жамиятимиз кўркидир.

Феруза АБДУЛЛАЕВА,

Қўрғонтепа туман ҳокимининг ўринбосари,

хотин -қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди