Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 26.04.2012

МАҲАЛЛАНИНГ ФАХРИ БЎЛГАН ХОНАДОН

Президентимизнинг бу йилни "Мустаҳкам оила йили" деб атагани айни муддао бўлди. Чунки оила келажагимиз. Келажагимиз эгалари мана шу оилада

ўсиб-улғаяди.

Агар оилада соғлом муҳит барқарор бўлса, уни маънавияти юксак инсонлар бошқарса, демак, унда комил инсонлар камол топади. Ватанга содиқ, фидойи, ҳалолу пок инсонлар тарбияланган бўлади.

Маҳалламизда 470та оила бор. Иш юзасидан ҳар бир хонадонда бўлиб, уларнинг ҳаёт тарзи, муамолари билан қизиқамиз. Шу боис, ҳудудимиздаги ҳар бир оила бизга яхши таниш.

Агар жоиз бўлса, мен маҳалламиздаги Тўлқинжон ака ва Мамлакат опа Эрматовлар оиласини барчага ўрнак қилиб кўрсатган бўлардим. Чунки бу оила вакиллари меҳнаткашлиги, оилага фидойилиги,матонати, сабр-қаноатлилиги билан кўпларга ибратлидир.

Тўлқинжон ака умр бўйи ҳайдовчилик қилиб, айни пайтда нафақага чиққан. Турмуш ўртоғи Мамлакат опа эса савдо соҳасида ишлаб, сўнг узоқ йил Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинига раис бўлдилар. Ҳозир набиралар даврасида.

Улар уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказдилар. Фарзандларнинг тарбияси, одоб-ахлоқи, юксак маънавияти туфайли ҳамиша ота-онаси улар ортида одамлардан раҳмат эшитади.

Катта ўғли Тоҳиржон ота касбини эгаллаган, ҳайдовчи. Доимо эл хизматида. Кўпинча инсофу диёнатдан чиқмаган ҳолда йўловчилардан дуо олаётганлигининг гувоҳи бўламан. Кенжа ўғиллари Алишер тадбиркор. Маҳлиё эса туман ҳокимлигида меҳнат қилади. Ёш бўлишига қарамай, ишчанлиги, тиришқоқлиги туфайли эътибор топган.

Мамлакат опа яхшигина оила бекаси, фарзандларига меҳрибон она. Улар учун жонини беришга тайёр. Нафақат ўз фарзандлари, ҳатто, келинларига қилган муомаласидан ҳайрон қоламан.

- Мен ҳозиргача жуда кўп қийинчиликлар кўрганман,- дейди опа. - Шунинг учун фарзандларим қийналмасин, дейман-да. Келин масаласига келсак, у ҳам бировнинг боласи. Уни ҳам менга ўхшаган бир она ардоқлаб катта қилган. Кўз қорачиғидек асраган, ахир. Мен фарзандларимни ҳам, келинларимни ҳам бир хил кўраман.

Ҳа, Мамлакат опа ҳақ гапни айтди. Менга опанинг яна бир хислати ёқади. Кенжа келини Нилуфархоннинг қатнашаётган тадбирлари доимо яқиндан ёрдам бериши, бирга бориши, унга кўмакчи бўлиши. Мен-ку танийман, аммо танимаганлар "Бу қизингизми?" деб сўрашади. Опа эса "Қизимдан ҳам аъло" деб жавоб беради. Ҳаётимизда шундай қайноналар қўпайса дейман.

Мамлакат опанинг бундай яхши қайнона, яхши қуда бўлиши, албатта, бошқаларга ибрат бўлиши табиий. Гарчи ҳозир нафақада бўлса-да, юртимиз равнақи, оила баркамоллиги, тинчлиги учун қайғуриб яшайди. Тўйларининг ихчам ўтишига бош-қош бўлиши айниқса, қудалар ўртасида чиройли муносабатларни шакллантиришда оиланинг хизматлари беқиёс. Шунинг учун ҳам Тўлқинжон ака ҳамда Мамлакат опа Эрматовлар оиласини ишонч билан маҳалламиз фахри, ифтихори дея оламиз.

Ҳалимахон СОЛИЕВА,

Қўрғонтепа шаҳридаги А.Навоий номли МФЙ

маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди