Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 26.04.2012

ЭЪТИРОФ

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА ЮКСАЛМОҚДА

Истиқлол йилларида юртимизда спортни, айниқса, аёллар спортини ривожлантиришга, оммавийлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Аҳолини соғломлаштириш, халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда спортнинг ўрни ва роли беқиёсдир. Жумладан, ёш авлоднинг соғлом, баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун улкан имкониятлар яратиб берилаётгани, қатор спорт-соғломлаштириш мажмуаларининг барпо этилаётганлиги, мамлакатимиз миқёсида нуфузли спорт мусобақалари ўтказиб келинаётгани фикримизга ёрқин мисолдир.

Маълумки, бадиий гимнастика билан асосан қизлар шуғулланади. Спортнинг ушбу нафис тури қизларимизнинг қадди-қоматли, гўзал ва соғлом бўлишларида муҳим аҳамият касб этади. Шундай бўлса-да, Ўзбекистонга ўтган асрнинг 40-йилларида кириб келган бадиий гимнастикага, унинг ривожига эътибор бирмунча кам эди. Мустақиллик шарофати билангина юртимизда спортнинг нафис тури бўлган бадиий гимнастикани ривожлантириш ва оммалаштириш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятимизда ҳам мазкур спорт турини кенг тарғиб қилиш ва у билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш сезиларли даражада яхшиланди. Натижада, бадиий гимнастика заллари кўпайди ва уларда шуғулланувчи қизлар сони кескин ортди.

Масалан, 2007 йилгача вилоятда бор-йўғи 9 та бадиий гимнастика заллари фаолият кўрсатган бўлиб, уларда 876 нафар қиз мунтазам шуғулланиб келган эди. 2011 йилга келиб эса гимнастика заллари 102 тага етди ва гимнастика билан шуғулланаётган фарзандларимиз сони 3528 нафарни ташкил этди. Бу 2 йил давомида бадиий гимнастика заллари 93 тага, спортчи қизлар сони 2500 нафарга ортганлигини кўрсатади. Айни кунда барча туман ва шаҳарлардаги болалар ва ўсмирлар мактабларида бадиий гимнастика гуруҳлари, бир қатор туманларда махсус гимнастика мактаблари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йиллар давомида Андижон, Қорасув шаҳарларида, Улуғнор ва Пахтаобод туманларида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон филиали ҳамда қатор ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига замонавий бадиий гимнастика марказлари бунёд этилди. Биргина Улуғнор туманида 8 та ана шундай спорт иншоотининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши, ушбу ҳудуддаги фарзандларимизнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларининг кескин ортишига хизмат қилди. Қувонарли жиҳати шундаки, вилоятда бадиий гимнастикани ривожлантириш бўйича яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар натижаси ўлароқ, соҳада эришилаётган ютуқлар ҳам салмоқли бўлаётир.

Хусусан, Мавлуда Ҳасанова, Мадина Нуралиева, Глория Флеминг, Нигина Потапчук сингари гимнастикачи қизларимиз салмоқли ютуқларга эришаётганликларини эътироф этиш жоиз. Бу спортчи қизларимиз бадиий гимнастика техникаси, сир-асрорларини пухта ўзлаштириб, ўз тажриба ва маҳоратларини кун сайин ошириб бормоқдалар. Шу боис ҳам турли республика ва халқаро турнирларда фаол қатнашиб келмоқдалар. Биргина 2011 йилда кўплаб вилоятимиз гимнастикачи қизлари Ўзбекистон ва Осиё чемпионатларида, республика ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда совринли ўринларни эгалладилар.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, бадиий гимнастика бўйича малакали мутахассислар, мураббийлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни кунда вилоятимизда 200 нафарга яқин малакали мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг пойтахтимиздаги малака ошириш курсларида тизимли таҳсил олишлари йўлга қўйилган.

Гимнастикачи қизларимизнинг эришаётган ютуқларидан, айниқса, соғлом ва гўзал бўлиб вояга етаётганликларидан ота-оналар ҳам беҳад мамнун.

Жумладан, Улуғнор гимнастика мактаби тарбияланувчиси Мадина Нуралиеванинг онаси Оқилахон Мараҳимова сўзларида қизи билан фахрланиш туйғулари акс этади.

- Вилоятимиз чекка туманларидан бўлган Улуғнорда ҳам спортнинг бадиий гимнастика тури ривожланаётганидан қувонаман, - дейди у. - Бу муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга, фарзандларимиз келажагига қаратилаётган юксак эътибор намунасидир. -Қизим Мадинани илк бор чиройли, замонавий гимнастика залига етаклаб борганимда, келажакда унинг моҳир гимнастикачи бўлиб етишишини дил-дилимдан ният қилган эдим. Шукрки, бугунги кунда ниятларим рўёбини кўриб турибман. Қизим Мадина турли хорижий юртларда бўлиб ўтаётган бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирларда қатнашиб, муваффақиятлар қозониб келяпти. Бу, аввало, қизим, қолаверса, унга сабоқ бераётган мураббийларининг ютуғидир.

Дарҳақиқат, бадиий гимнастика айни кунда вилоятимиз ёшлари орасида тобора оммалашиб бормоқда. Чунки спортнинг ушбу нафис турига эътибор катта, қолаверса, унинг оммавийлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ва кўмагида қизларимизнинг бадиий гимнастика билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ишонамизки, келгусида бадиий гимнастика янада равнақ топади. Гимнастикачи қизларимиз республика ва халқаро майдонларда Андижонимиз шуҳратини янада юксакларга кўтарадилар

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди