Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№19, 26.04.2012

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

Бардошда тенгсиз момо

- Ассалому алайкум буви! Яхши ётиб турдингизми?

Дилбар момонинг келини Ҳукуматхон тонг саҳардан онахоннинг хизматига шай туради.

109 ёшга кирган момо тонгни ибодат билан бошлайди.

- Умрингиздан барака топинг, болам. Сиз ҳам менинг ёшимга етинг. "Қизим йўқ" деб хафа бўлмайман.

Олтинкўл тумани, Миробод қишлоғида истиқомат қилаётган пиру бадавлат онахон Дилбархон момо Отабоевани маҳалладошлари табаррук момо, деб эъзозлашади.

Бу оилада тўрт авлод яшайди.

Дилбар момо оиланинг каттаси. Келини Ҳукуматхон, набира келинлари Мастурахон, Барнохон онахон хизматида. Ўғли Тожиддин 45 йил ҳайдовчилик касбида ишлади. Набиралари Раҳимберди, Каримберди момосидай ерга ишқи тушган. Дала миришкорлари, 40 нафардан зиёд набиралари, чеваралари ҳам уйли-жойли, бола-чақали. Улар ҳаммаси тўпланишса борми, нақ ҳовлиси тўйхонани эслатади.

- Тўрт нафар фарзандим пешонамга сиғмади, болам, - гап бошлади момо. - Икки қиз, бир ўғлим қизамиқдан вафот этишди. 7 ёшли кенжам Шарифжоннинг майити Шаҳрихонсой кўпригидан топилди. Кетма-кет келган мусибатлардан қаддим букилди. Лекин на чора. Уруш тугаган йиллар. Уруш ногиронлари, аёллар, қари-қартанглар, болалар колхознинг асосий кучи ҳисобланарди. Меҳнат оғир эди. Ҳар бир колхозчининг чопган ери текшириб олинарди. Кечаси буғдой ўрсак, кундузи ғўза чопардик. Қамиш босган ғўзаларга ишлов бериш осон эмасди.

Ҳамон тетик, бардам бўлган момо ўз хотираларини аниқ-тиниқ сўзлайди. Фарзандлари доғини меҳнат билан ювганлигини айтар экан, кўзида ёш айланди.

- Тожиддиним менинг сабримга берилган Аллоҳнинг инояти, неъмати бўлди, болам. Худойберди отангиз билан менга суянчиқ бўлди. Шу ёлғизим ўзидан кўпайганини кўриб, яйраб кетаман. Ишқилиб, бу фарзандим орқамда қолсин.

Онахон билан суҳбатимиз тугаб-тугамай келини Ҳукуматхон бир сават иссиққина нонни кўтариб келиб, ёнимизга қўйди. Янги узилган ноннинг хушбўй иси ҳовлига таралди.

- Ҳеч тиниб-тинчимайсиз-да, - деди Дилбар момо келинига қараб.

- Сизнинг қилган ишларингиз олдида бу иш-ишми, буви, - жилмайди келин.

- Илгари шунча меҳнат қилсак ҳам қорнимиз нонга тўймаган, болам, - деди момо қўлига нонни оларкан. - Пошшомизга раҳмат. Дунё тургунча турсин. Жаннатда яшагандек яшаяпмиз...

Ҳа, қариси бор уйнинг париси бор, дейдилар. Дилбар момонинг борлиги, тўрига ярашиб ўтириши бир давлат. Уларнинг ёшларига ҳам, ўзларига ҳам ҳавасимиз келгани шундан.

Мушарраф Охунова,

Олтинкўл тумани.

Суратда: Д.Отабоева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди