№19, 26.04.2012 Пазанда маслаҳати
ҚИЙМАЛИ ТАОМ
Керакли масаллиқлар: 250 гр. гуруч, 500 гр. қийма, 2 дона пиёз, 150 гр. ўсимлик ёғи, 3 дона тухум, 100 гр. майонез, туз ва мурч таъбга кўра.
Тайёрланиши: Қиздирилган ёғда майда тўғралган пиёзни жазлайсиз. Устидан қиймани солиб, қовуришда давом этасиз. 5 дақиқадан сўнг тузини ростлаб, сувда қайнатилиб пиширилган гуручни солиб, аралаштирасиз. Кейин устидан тухумни чақиб, қозон устини ёпасиз. 20 дақиқа давомида димлаб қўясиз.
Тайёр бўлган таомни дастурхонга тортишдан аввал, устини майонез билан безашни унутманг.
МУРАББОЛИ ПИРОЖНИЙ
Керакли масаллиқлар: 150 гр. маргарин, 1 пиёла ун, 4 дона тухум.
Кремига: мураббо ёки бир пиёла қуюлтирилган сут (сгуҳёнка), 150 гр. сариёғ.
Тайёрланиши: Идишга маргаринни солиб, ўртача оловга қўясиз. Устига бир пиёла сув қуйиб, аралаштирасиз ва бир пиёлада ун соласиз. Суви қуригунча қошиқ билан аралаштириб турасиз. Сўнг оловдан олиб, совутасиз. Қоришма совугач, 4 та тухумни битта-битталаб чақиб, соласиз ва яхшилаб аралаштириб оласиз.
Духовкани паст оловда қиздириб, тайёр бўлган хамирни товага бир ош қошиқдан соласиз ва 20 дақиқа давомида пиширасиз. Бу вақт ичида духовканинг эшигини очиб юборманг.
Пирожний қизариб, кўтарилиб чиққач, очиб кўрасиз. 45 дақиқадан сўнг духовкани ўчирасиз. Пирожний совугач, чеккасидан озгина кесиб, махсус шприцда мураббо ёки крем қуясиз.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|