№20, 03.05.2012 ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ
Жалақудуқ педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида вилоят кўргазмали-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлар хотин-қизлар қўмиталари ва бошланғич ташкилотларининг раислари иштирок этдилар.
Меҳмонлар коллежда ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараги ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. "Ораста қизлар", "Иқтидорли қизлар", "Оила" тўгаракларида ўқувчиларнинг аёллар сартарошлиги, чеварлик, пазандалик сингари ҳунарларни ўрганишлари йўлга қўйилган.
Семинарда коллеж ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар, бадиий гимнастика ва ёш рассомларнинг кўргазмалари намойиш этилди.
|