Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№20, 03.05.2012

ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРИМИЗ

ОРЗУЛАРИ ОСМОН МУХЛИСА

Мухлиса Набиева Пахтаобод туманидаги иқтидорли қизлардан бири. У тумандаги 13-умумтаълим мактабининг 9-синфида аъло баҳоларга ўқийди. Тенгқурлари орасида намунали хулқи, муомала маданияти билан ажралиб туради. Шунинг учун бўлса керак, тўққиз йилдирки, синфнинг қизлар сардорлиги вазифасини ўз елкасига олган.

Мухлиса спортнинг шахмат турига ҳам қизиқади. У мактаб шахмат тўгарагининг энг фаол аъзоси ҳамдир. Шахматчи сифатида ютуқлари ҳам талайгина. Икки бор шахмат мусобақалари бўйича туман биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Ўтган 2011 йилда вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Иқтидорли қиз мактабдаги ҳамма фанларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Айниқса, математика фанига меҳри ўзгача. Жорий йилда у математика йўналиши бўйича фан олимпиадасига қатнашиб, туман босқичида муваффақиятга эришди. Ўқишу мусобақалардан бўш пайтларида тўқувчилик билан шуғулланади. У тайёрлаган турли кийимлар кўпчиликка манзур.

Мухлиса келажакда яхши касб эгаси, эл-юртга нафи тегадиган инсон бўлиб етишиш ниятида. Бу йўлда тинмай ўқиб-изланмоқда. Унинг эзгу орзу-умидларига эришишида омадлар тилаймиз.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ,

Пахтаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди