№21, 10.05.2012 ДАСТУР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
"Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти" мавзусида вилоят журналистларининг анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда вилоятдаги электрон ОАВ вакиллари, босма нашрлар муҳаррирлари иштирок этиб, давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг вилоятимиз оммавий ахборот воситаларида ёритилиши масаласини муҳокама қилдилар.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Н. Саидов, вилоят телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А. Исхоқов, шунингдек, бир қатор газеталар муҳаррирлари кўрилаётган масала юзасидан ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов иштирок этди.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|