№21, 10.05.2012 МУКОФОТ МУБОРАК!
Мана, етти йилдирки, юртимизда журналистларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида "Олтин қалам" Миллий мукофоти учун халқаро танлов ўтказиб келинмоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳридаги "Туркистон" саройида мазкур танловнинг навбатдаги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Олтин қалам" VII миллий мукофоти учун халқаро танловда ҳамюртимиз, вилоят телерадиокомпанияси бош муҳаррир ўринбосари - радио гуруҳи раҳбари Феруза Сиддиқова ҳам ғолиблар қаторидан жой олди. У танловнинг "Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Биз Ферузахон Сиддиқовани юксак мукофот билан қутлаб, ижодий ишларига омадлар тилаб қоламиз.
"Иқбол" таҳририяти.
|