Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№21, 10.05.2012

2012 ЙИЛ -"МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

ЖАМИЯТНИНГ ГУЛТОЖИ - АЁЛ

Бугун Истиқлол аёли чинакам аёллик, оналик саодатини ҳис этган, шахсан Президентимиз ҳамда мустақил давлатимизнинг юксак эъзозу эҳтиромига сазовор бўлаётган, қалби фахр ва ифтихор туйғуларидан лиммо-лим, қадри баланд, бахти чексиз аёлдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони асосида туманимизда қатор хайрли ишлар ҳаётга жорий этилмоқдаки, бунинг натижасида ҳудудимиз аёлларининг оила ва жамиятда тутган ўрни юксалиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлашдаги улушлари ошиб бормоқда.

Уларнинг самарали фаолияти, юрт равнақига қўшаётган ҳиссалари салмоғи йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор" унвонига сазовор бўлган "Омад-97" фермер хўжалиги раҳбари Омадхон Хомидова, "Мустақилликнинг 20 йиллиги" кўкрак нишони соҳибалари - "Орол" ҚФЙ раиси М.Ғаниева, "Саидмирзо" биолабораторияси иш бошқарувчиси М. Болтабоева, "Камолот" ЁИҲ кенгаши туман бўлими раиси Ў. Қосимова, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудираси С. Қосимова, "Хартум" ҚФЙ диний-маърифат, маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Р. Раҳимова ва бошқа кўплаб опа-сингилларимизни мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида мукофотланган ана шундай улуғ эҳтиром соҳибалари қаторида санаш мумкин.

Хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, маънавий баркамоллигини таъминлаш вазифаси туман хотин-қизлар қўмитасининг зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шу мақсадда қўмита қошида ташкил этилган "Ҳуқуқшунос аёл", "Аёл ва спорт", "Маслаҳатчи мактаби", "Ҳунарманд аёл", "Тадбиркор аёл", "Раҳбар аёл", "Сиёсатчи аёл" каби уюшмалар ҳамда қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Бир сўз билан айтганда, туманимизнинг фаол аёллари бирлашиб, Андижон аёлининг бахт-саодати, жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш учун хизмат қилишга бел боғлаган.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш мақсадида қатор тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этмоқда. Натижада, жорий йилнинг ўтган уч ойида аёллар учун 644 та янги иш ўринлари яратилди. 21 нафар тадбиркор аёлларга 125 млн. 130 минг сўмлик имтиёзли кредитлар берилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига 57 нафар аёл доимий иш ўрнига эга бўлди.

"Устоз-шогирд" усулида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида жойлардаги боланғич хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан 13 та янги иш ўринлари яратилишига эришдик.

Туманимизда жисмоний тарбия ва спортни хотин-қизлар ҳаётининг ажралмас бўлагига айлантириш, аёллар спортини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳам диққатга сазовордир. Қишлоқларимизда оила, хотин-қизлар ва болалар спортини ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Шунга асосан, жорий йилнинг биринчи чораги давомида 8 марта оммавий спорт тадбирлари ўтказдик. 3761 нафар уй бекалари ҳамда 6483 нафар ўқувчи қизлар спорт тўгаракларига жалб этилди.

Оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш ишлари давлат ва халқаро дастурлар асосида олиб борилмоқда. Аёллар ва болалар соғлигини сақлаш мақсадида 65387 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 26035 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди ва 10629 нафари соғломлаштирилди.

Носоғлом онадан носоғлом фарзанд дунёга келади. Буни, аввало, оила аъзоларига тўғри тушунтириш лозим. Баъзи оилаларда келин соғлом бўлмаса-да, уни туғишга мажбур қилишади. Натижада, онанинг саломатлигига жиддий путур етади, бола ҳам майиб-мажруҳ туғилади. Мана шундай ҳолатнинг олдини олиш учун қайноналаримиз ўртасида тушунтириш ишларини кучайтирдик. Бунда биз "Қайноналар клуби"нинг кайвони онахонларига таяниб, улар орқали ҳам она, ҳам бола саломатлигини таъминлашга эришмоқдамиз.

Қўмитамиз томонидан маҳаллалардаги диний маърифат-маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолиятининг ойлик мониторинги олиб борилмокда ва таҳлил этилмоқда. Маслаҳатчилар томонидан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини, оиланинг тинч-тотувлигини ва миллий қадриятларни тарғиб этиш юзасидан шу кунгача 450 мартадан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияси масаласида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича аҳоли ўртасида, жойларда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишлар натижасида туманимизда нотинч оилалар, оналар ва болалар ўлими, аёллар жиноятчилиги ва бошқа салбий ҳолатлар бўйича кўрсаткичлар камайган.

Мақсадимиз жамиятимиз гултожи бўлган аёлларимиз фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, уларнинг фаоллигини, жамиятдаги мавқеини янада кўтаришга эришишдир.

Ферузахон УМАРОВА,

Андижон тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди