Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№21, 10.05.2012

12 МАЙ - ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ

ФЛОРЕНС НАЙТИНГЕЙЛ

Ҳар йили 12 май жаҳонда Халқаро ҳамширалар куни сифатида байрам қилинади.

Чунки 1820 йилнинг 12 майида Бутунжаҳон ҳамширалар ҳаракати асосчиси Флоренс

Найтингейл таваллуд топган.

Ҳамширалик ишини шакллантириш ва жаҳон миқёсида оммалашиши учун катта ишларни амалга оширган аёлнинг юксак хизматлари эътироф этилиб, 1899 йилда хотин-қизларнинг биринчи касбий уюшмаси-халқаро ҳамширалар кенгаши қарори билан унинг шарафига шу кун Халқаро ҳамширалар куни, деб белгиланган.

Англия зодагонлари Вилиям Эдвард Найтингейл ва Френсиз Смит оиласининг Италияга сафари вақтида туғилган қизларига Флоренсия деб исм қўйишади. Найтингейл оиласи дунё бўйлаб кўп саёҳат қилар эди. Отаси қизининг ўқиши, тарбиясига алоҳида эътибор қаратди. Шу боис ҳам у қизининг грек, лотин, француз, немис ва итальян тилларини пухта ўрганиши учун барча шароитларни яратиб беради. Тарих, фалсафа ва математикага кўп вақт ажратди.

Флоренсияда госпиталда ишлаш фикри тўсатдан пайдо бўлди, лекин оила аъзолари бунга қарши чиқди. Унинг бу фикрини "ақлсизлик" деб қабул қилишди. Чунки ўша даврда госпиталда бошқа ҳеч қаердан иш топа олмаган аёлларгина ишларди.

Ота-онасининг қатъий қаршилигига қарамай, қиз ўз фикридан қайтмади. У тиббиётга оид адабиётларни ўқиб-ўрганди. Бошқа аёллар билан яқин қишлоқларга бориб, беморларни парваришлай бошлади. Ўзининг бувиси ва қари энагаси касал бўлиб қолишганда уларнинг олдидан бир қадам ҳам нари кетмади, уларга ғамхўрлик қилди. Бу эса ўз имкониятларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Беморларни парваришлаш асносида Флоренс уларга қараш учун махсус билим ва касб тайёргарлиги кераклигини англай бошлади.

1854 йилнинг мартида Англия ва Франция Россияга уруш эълон қилади. "Қрим уруши" деб номланган қонли жанглар бошланади. Флоренс Найтингейл уруш ҳаракатлари кетаётган ҳудудларга бориб ярадорларга кўмак бериш мақсадида ҳамширалар гуруҳини тўплай бошлайди. Талаблар жуда кучли бўлгани учун фақат 14 нафар ҳамшира танловдан ўтади. 1854 йили 21 октябрда ҳамширалар отряди Лондондан чиқади ва фронт чизиғига етиб келади. Госпиталда аёлларнинг пайдо бўлиши врачларга у қадар ёқмайди. Бироқ, ўз ишларига эътибор ва беморларга ғамхўрлик уларниинг ҳурматини ошира боради. Ҳамширалар шифокорлар палаталарига иссиқ овқат етказиб берадилар, даволаш жараёнида беморларнинг яраларини боғлашга кўмаклашадилар, ярадорлар парваришига катта эътибор қаратилади.

Найтингейл госпиталда қатъий тартиб ўрнатади.

1860 йилнинг майида Найтенгейл Лондонда янги типдаги биринчи ҳамширалар тайёрлаш мактабини очади. Бу каби ҳамширалар мактаби нафақат Буюк Британияда, балки, бошқа давлатларда ҳам очилади.

Найтингейл ўз фаолияти, ҳамширалик ишини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид 2000 дан ортиқ мақола, бир неча китоблар, 13000 дан зиёд хатлар ёзади.

Унинг 1860 йил январда нашр қилинган, ўнлаб тилларда қайта чоп этилган "Парвариш ҳақида ёзувлар" китоби ҳалигача қўлланиб келинади. Флоренс Найтингейл умрининг охиригача Англия ҳамширалар уюшмаси ишида фаол иштирок этди ва ушбу ҳаракатнинг асосчиси сифатида уни бошқарди. У халқаро ҳамширалар кенгашини тузишни таклиф қилади. 1907 йилда қирол Эдвард VII уни Британиянинг олий мукофоти - "Хизматлари учун" ордени билан тақдирлайди. Англия тарихида биринчи бўлиб бундай мукофот билан тақдирланган аёл сифатида унинг номи тарихга муҳрланади.

Флоренс Найтингейл 1910 йили 13 августда вафот этади. Бир йил ўтгандан сўнг Лондонда унга атаб ҳайкал ўрнатилади. Ҳайкалнинг очилиш маросимида Лондон мэри Флоренс Найтингейлни "Ҳамма даврнинг энг буюк инглиз аёли эди" деб атади. Ҳақиқатдан ҳам Флоренс Найтингейл ўз даврнинг буюк ислоҳотчиси сифатида улкан ишларни амалга оширган буюк аёл эди.

Роза КОЖБАХТИЕВА,

Асака тиббиёт коллежи "Ҳамширалик иши"

кафедраси мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди