Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 10.05.2012

МУЛОҲАЗА

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИБРАТ БЎЛИНГ

Инсон бир-биридан кийим-бош билан эмас, балки ақли, инсоний фазилатлари, илми, ҳунари ва ор-номуси билан фарқ қилади. Келажакда кишининг қандай яшаши кўп жиҳатдан ёшлигида олган таълим-тарбиясига боғлиқдир.

Ўқиш-изланишдан чарчамайдиган, ҳаётни кузатиб, яхшилардан ибрат олишга одатланган ёшлар ўз мақсадларига эришадилар. Бунинг учун ота-она уларга ўрнак бўлиши, узоқни кўзлаб иш юритмоғи лозим.

Маънавий тарбия ҳақида гап кетганда, Президентимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асари ёдимга тушади. Унда: "Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади", деган фикрлари ёдга тушади. Дарҳақиқат, биз фарзандларимизнинг гўзаллик ва эзгуликка муҳаббат, ватанпарвар, ота-онага ҳурмат, дўстга садоқат руҳида тарбиялаш учун бор кучимизни сарфламоғимиз керак.

Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, болалар жуда тақлидчан, катталарга эргашувчан бўлишади. Ота-оналар истайдими-йўқми, улар мактабда ҳам оиласидаги муҳит, тарбия доирасида ўқиб ўрганади. Биз устозларнинг вазифамиз эса ўзимиз таълим-тарбия бераётган ўқувчиларга соғлом турмуш тарзини ўргатиш, инсон учун зарарли бўлган одатлардан уларни асрамоғимиз, ёшларни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида тарбияламоғимиз лозим.

Биз фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг ўрни ва роли ниҳоятда беқиёс эканлигини асло унутмайлик. Баъзида айрим инсонларнинг ота-оналар йиғилишига бормаётганлиги, фарзандларини тиббий назоратдан ўтказишга беэътибор қараши, фарзандининг кундалик дафтарини, ўқишини назорат қилмаслиги, нега ўқишдан кеч келиши билан қизиқмаётганлиги каби ҳолларни кузатиб ҳайрон қоласан, киши. Таъкидлаш жоизки, фарзанд тарбиясида эътиборсизликка йўл қўйиб бўлмайди. Ота-она ўз фарзандига ибрат бўлиши лозим. Ана шу жиҳатларга эътибор қаратилса, фарзандларимиз янада билимли, зукко ва салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топади.

Нигора ЖАББОРОВА,

Балиқчи туманидаги

50-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди