Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 10.05.2012

ТИББИЁТ: ДАВР ВА ИСЛОҲОТ

ХУСУСИЙ ШИФО МАСКАНЛАРИ

АЙНИ КУНДА УЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ ҚАНДАЙ?

Мамлакатимизда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, турли юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ тиббий хизмат яхшиланмоқда, аҳолининг тиббий маданияти, саводхонлиги тобора юксалиб бормоқда. Мазкур жараёнда хусусий тиббий муассасаларнинг иштироки, ўрни ва роли тобора ортиб бораётганлиги аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоизки, саломатлик одамзод учун энг катта бойликдир. Шу боис ҳам бемор давлат шифохонасими, хусусий даволаш масканими, энг аввало, ўз дардига шифо топишга, малакали тиббий хизматдан фойдаланишга интилади. Шу ўринда биз давлат секторидаги ёки хусусий йўналишдаги шифохоналар ўртасига тўсиқ қўйиш, униси афзал, буниси бўлмайди, деган фикрни айтишдан мутлақо йироқмиз. Ҳамма гап инсон соғлиғини муҳофаза қилиш, замонавий усуллар орқали фуқароларимиз саломатлигини асрашга қаратилишидадир. Чунки юртимизда саломатликни сақлаш иши давлат сиёсати даражасига кўтарилган муҳим йўналиш ҳисобланади ва бу борада изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўтган йили Ўзбекистоннинг оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлари дунёдаги 200 дан зиёд давлатлар орасида тўққизинчи ўринни банд этиб, бу борадаги ишлар юқори баҳоланганлиги фикримизга ёрқин бир мисолдир.

Ҳар соҳада рақобат бўлмоғи шартлиги бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан биридир. Соғлиқни сақлаш тармоғига ҳам мана шундай назар билан қарасак фойдадан ҳоли бўлмайди.

Айни кунда вилоятимизда 170 та хусусий тиббиёт муассасалар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг таркибини таҳлил этадиган бўлсак, 77 та терапия, 62 та лаборатория, 49 та стоматология, 41 та неврология, 43 та УЗИ, 41 та физиотерапия ва бошқа ихтисосликлар бўйича тиббий муассасалар иш олиб бормоқда. Уларнинг 77 таси Андижон шаҳрида жойлашган. Мижозларнинг келиб-кетиши, дори-дармон таъминоти, замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги нуқтаи назаридан хусусий тиббий муассасалар фаолиятига ижобий баҳо бериш мумкин. Кейинги йилларда Улуғнор туманини истисно этганда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ана шундай муассасалар рўйхатдан ўтган. Биргина ўтган йилнинг ўзида 39 та янги замонавий хусусий тиббиёт муасссасалар ташкил этилиб, уларда 230 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Маълумки, кейинги йилларда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғ-лиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони муҳим дастуриламал бўлди. Унда хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш бўйича талаб ва шартлар, тамойиллар белгиланиб, уларнинг ижросига қараб аҳолига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи белгиланди. Бундай шохобчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан, муайян турдаги ихтисосликлар бўйича фаолият олиб боришлари белгиланган.

Хусусан, диагностика ва даволаш асбоб-ускуналаридан иборат замонавий моддий техника базаси бўлиши, юқори малакали врач мутахассислар диагностика ва даволаш фаолиятини мустақил равишда олиб бориши, фаолиятини даволаш жараёни тарзида ташкил этиб, стандартларга жавоб берадиган бино ва хоналарда олиб бориши белгилаб қўйилган.

Тасдиқланган Низомда лицензия олиш, солиқ ва бошқа тўловлардан имтиёзлар ҳам кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастури амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Фармоннинг муҳим жиҳатларидан бири хусусий шифохоналарга берилган солиқ ва бошқа имтиёзлар 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга узайтирилишидир. Четдан олиб келинадиган тиббиёт ускуналарига, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ва материаллари учун ана шундай имтиёзлар жорий этилди.

Андижон шаҳридаги "Ором Шифо" хусусий шифохонаси бош шифокори Одинахон Болтабоева билан суҳбатимизда даволаш жараёнлари учун зарур тиббий ускуналар келтириш борасида муаммолар, сунъий тўсиқлар бўлмаётганлиги, бу эса тиббий хизмат савиясининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Яна бир тиббиёт муассасаси Андижон шаҳридаги "Соғлом турмуш" хусусий клиникаси тўрт каватли муҳташам бинода фаолият кўрсатмоқда, қолаверса, ўтган йили шифохонага жаҳон стандартларига жавоб берадиган томография мажмуи олиб келиб ўрнатилди.

Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Айниқса, Андижон шаҳридаги "Элит-Интер Элегант", "Водий юксак парвоз", "Гепамед ультра", "Зам-зам" Андижон туманида жойлашган "Бобур", Балиқчидаги "Чинобод файз", Шаҳрихон туманидаги "Тонг ташхиси" сингари хусусий тиббиёт муасссасалари фаолияти ҳақида ҳам ижобий фикрлар айтиш мумкин.

Ҳар бир хусусий шифохонанинг фаолият тури, асбоб-ускуналарининг замонавий стандартларга жавоб бериши, ходимлар малакаси, даволаниш учун шарт-шароитлар, таъминот манбалари изчил таҳлил этиб борилади.

Биз юқорида рақобат хусусида сўз юритдик. Дарҳақиқат, тиббиёт жараёнида фуқаролар учун танлаш имконияти яратилган экан, буни ижобий баҳолаш керак. Чунки, рақобат жараёнида инсон саломатлигини асраб-авайлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражаси юксалиши шубҳасиз.

Қайси тизимда бўлмасин тиббиёт ходимлари малакали, касбига садоқатли, Гиппократ қасамига содиқ, ўз манфаатини устун қўйиш фикридан йироқ бўлишлари лозим. Шундагина тиббиётимиз янада гуллаб-яшнайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди