№21, 10.05.2012 9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ
Танзилахон ая Каримова халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилган инсонлардан бири эди. У 40 йилдан зиёд ёш авлодга ўзбек тили ва адабиёти фанидан таълим-тарбия берган. Андижон давлат педагогика институтини муваффақиятли тамомлагач, Андижон шаҳридаги 28-бошланғич мактабда директор, 41-ўрта мактабда илмий бўлим мудири бўлиб, самарали фаолият кўрсатди. Тажрибали мураббий сифатида ёш ўқитувчиларга ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатди. Унинг раҳбарлигида мактабда ота-оналар университети ташкил этилди. Натижада мактабда ўқув тарбия ишлари тубдан яхшиланди. Кейинчалик эса, Андижон шаҳридаги 17-мактабда директорлик лавозимида меҳнат қилди. Унинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Улар орасида шифокорлар, журналистлар , юристлар, муҳандислар ва бошқа турли касб эгалари бор.
Танзилахон ая Каримова бағрикенг, фидойи инсон сифатида кенг жамоатчиликнинг ҳурмат-эътиборини қозонди. У маҳалла фаоли сифатида ҳам ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратди.
Танзилахон ая Каримова кўп йиллик самарали меҳнатлари эвазига қатор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
Моҳир муррабий Т. Каримовани унинг барча яқинлари ва шогирдлари ҳеч қачон унутмайдилар.
Шуҳрат КЕЛДИЕВ,
жамоатчи мухбир.
|