Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№21, 10.05.2012

ҚАТРА

ДЎСТЛИК МУҲАББАТДАН УСТУН

Амалиётдан эртароқ бўшаган Салим ётоқхона томон йўл оларкан, йўл-йўлакай дўсти Рашиднинг хонасини тақиллатди. Эшик очиқ бўлгани учун аста ичкарига бош суқди. Рашид ўриндиқда ўтирганча қўлидаги бир нимага тикилиб, хаёл сурар, юзларида ним табассум акс этарди. Салим қадам товушларини сездирмайгина унинг ёнига борди. Кейин унинг қўлидаги суратни юлқиб олди.

- Вой, писмиғ-ей, мендан яшириб нималарни кўриб ўтирибсан? Ўзиям роса вақтида кирибман-а?!

Шошиб қолган Рашид унга ялина бошлади:

- Қўйсанг-чи, оғайни. Қайтариб бер, вақти келганда кўрсатаман, ўзим...

- Йў-ў-ўқ, қолган ишга қор ёғар. Ҳозирнинг ўзида кўрмасак бўлмайди...

Салим қўлидаги суратга тикилиб боқди. Тикилди-ю... янги чиққан ойдай юзига балқиган қувонч нурда эриган шабнамдек йўқолди. " Ахир, бу... ахир, бу қиз... Гулфайз-ку?"

- Рашид... бу қизни яхши кўрасанми? - илтижоли термулди Салим.

- Мен... бу қиз... - дудуқланди Рашид.

Кейин оҳисталик билан:

- Ҳа... тўрт йилдан бери... - деди каловланиб.

- Бу ҳақда мен нега билмаганман? Нега менга айтмагандинг?..

Салим очиқ қолган эшикдан мунғайибгина чиқиб кетди. Ҳеч нимага тушунмаган Рашид ёнига қўйиб чиқиб кетган суратга қараб, ўйга толди. Кейин ҳаммасига тушуниб етди шекилли, дўстининг ортидан югуриб чиқди. У кетиб бўлган экан.

Салим қишлоққа қайтганда Гулфайзга атаб ёзган илк муҳаббат мактубини бериб юбораман деб турганди. Кейин... ёстиғи остига яшириб қўйган мактубни олиб, йиртиб юборди. Қалбини исканжага олиб, азоб бераётган ҳисларга аза очаётганини билса-да, Рашид бир сўзни тинмай пичирларди: "Дўстлик муҳаббатдан устун!"

Дурдона МУХТОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди