№21, 10.05.2012 Пазанда маслаҳати
ТУЗЛАМАЛИ САЛАТ
Керакли масаллиқлар: Икки донадан тузланган бодринг ва пишган қизил сабзи, 200 гр. тузланган балиқ, ярим боғдан кўкпиёз, салат барги, 3 ош қошиқда ўсимлик ёғи, бир боғ сиёҳранг салат барги.
Тайёрланиши: Масаллиқларни ўртача катталикдаги тўртбурчак шаклида, кўкатларни эса (сиёҳранг салат баргидан ташқари) каттароқ қилиб тўғрайсиз.
Масаллиқларни яхшилаб аралаштирасиз (салатга туз солинмайди). Кейин ликоп четларига сиёҳранг салат баргидан қўйиб, безайсиз ва салат солиб, дастурхонга тортасиз.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|