№21, 10.05.2012 Орастахона
ЮЗДАГИ ДОҒ ВА СЕПКИЛЛАРГА ҚАРШИ
Бир ош қошиқда лимон шарбатига икки чой қошиқда қаймоқ солиб, яхшилаб аралаштиринг. Юз терисига массаж чизиқлари бўйлаб оҳиста суртиб чиқинг. 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
Ушбу тадбирни ҳафтада 3 марта бажарасиз. Шунингдек, бу усулдан доимий равишда фойдаланиб турсангиз, юзингизда пайдо бўлиши мумкин бўлган доғ ва сепкилларга қарши чора бўлади.
Қаймоқ юз терисидаги ажинларни бартараф этса, лимон тери ишини фаоллаштиради.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|