Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№22, 17.05.2012

ЁЛҒОНЧИЛИК - ИЛЛАТ ВА ГУНОҲДИР

Маълумки, инсон табиатида яхши хулқлар билан бир қаторда ёмон хулқлар ҳам ёнма-ён туради. Кишини куфрга бошловчи ана шундай ёмон хулқлардан бири - ёлғончиликдир.

Ўғри молингизни, бойлигингизни ўғирласа, ёлғончи ақлингизни, қалбингизни ўғирлайди. Баъзилар фойда кўриш ёки ўз шахсий манфаатидан келиб чиқиб ёлғон гапириб, фойда кўрмоқчи ёки қандайдир балодан қутилмоқчи бўлади.

Расулуллоҳ (с.а.в.) "Рост сўзда хатар кўрсангиз ҳам, рост сўзланг. Ёлғон сўзда нажот кўрсангиз ҳам ёлғон сўзламанг! Хатар ёлғон сўздадир", деб марҳамат қилганлар.

Ҳаётимизда эса айрим кишилар ўзгаларни ёки яқин суҳбатдошларини ўзига жалб қилишлик учун атайлаб, билиб туриб ёлғон гапирадилар, улар ночор ва билимсиз кимсалардир.

Баъзилар эса кимдандир ўч олиш ниятида ёлғон сўзлайди. Ёлғонни ўзига душман, деб билган кишига қарши қурол қилади. Айримлар эса бирор айбни яширмоқлик учун ёлғон гапиради ва ана шу ёлғон ортидан яна кўп ёлғон сўзлар айтилишига йўл очиб беради.

Ёлғончилик шундай иллатки, ёлғон гапиришга одатланган киши, жамиятда, одамлар орасида, жамоасида ўз қадр-қимматини йўқотади, инсонларнинг ундан юз ўгиришлигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам киши рост гапирмоқликка одатланмоғи керак. Айниқса, ёлғончиликни йўқотишга интилиш, ён-атрофдагиларни, оила аъзоларини ҳам ёлғон гапирмасликка ундаши лозим. Халқимиздаги "Бошинг-га қилич келса ҳам рост гапир", деган мақол бежиз айтилмаган.

Йўқ гапларни гапиришликдан тийилган одам бошқа барча ёмон хулқлардан ҳам тийила олади. Ростгўйлик инсонни улуғликка етаклайди ва одамлар ишончини қозонади, обрў, ҳурмат, қадр топади. Энг асосийси, буни чин дилдан хоҳлаши ва унга ҳаракат қилишлиги зарур. Шундагина у кўнгил хотиржамлигини топади, одамлар орасида юзи ёруғ, турмушида қут-барака бўлади.

Аллоҳ барчаларимизни ёлғон сўзлашдан, ёлғончиликдан сақласин. Ҳақ йўлида юриб, тўғри гапириб, Яратганнинг марҳаматига сазовор бўлгувчи бандалар қаторида бўлишликни насиб этсин.

Санъатбек ТУРСУНОВ,

Олтинкўл туманидаги "Уйшин" жомеъ масжиди

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди