Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№22, 17.05.2012

Пазанда маслаҳати

"ҚУЁШ" СОМСА

Керакли масаллиқлар: Бир боғдан кашнич, исмалоқ, жағ-жағ, кўкпиёз, ялпиз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 дона тухум, 200 гр. пишлоқ, юмшоқ хамирга яраша ун, зираворлар, мак ва туз.

Тайёрланиши: Кўкатларни майда тўғрайсиз ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ, 2 ош қошиқда чақилган тухум ҳамда туз солиб, масаллиқни яхшилаб аралаштирасиз. Қорилган хамирдан каттароқ зувалачалар ясаб, уни диаметри 15 см. бўлган айлана ҳосил қилиб, ёясиз. Хамир жилдига 3 ош қошиқдан кўкатли қиймадан соласиз. Кейин унинг устига иккинчи хамир жилдини ёпасиз ва четларига қуёш шаклини бериб, бармоқларингиз ёрдамида ўриб чиқасиз. Устига чақилган тухумдан суртасиз ва макдан сомса четларига сепиб чиқасиз. Духовка патнисига ёғ суртиб, сомсани аста жойлаштирасиз. Сўнг духовкага қўйиб, 20 дақиқа давомида паст оловда пиширасиз.

Тайёр бўлган "Қуёш" сомсани ликопга солиб, дастурхонга тортасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди