№22, 17.05.2012 Орастахона
СОЧ УЧУН ТАБИИЙ БАЛЬЗАМ
Сочларингиз чиройли жилоланиши ва мустаҳкам бўлиши учун қуйидаги усулни қўлланг.
Икки юз грамм илиқ сувга 1 дона тухумни чақиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин икки чой қошиқ шампунь қўшасиз. Массани яна бир бор аралаштириб, сочлар илдизидан бошлаб узунасига суртасиз. Сўнг 50-55 оС ҳароратда бўлган сув билан сочингизни ювасиз.
Ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаб туриш мақсадга мувофиқдир.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|