№23, 24.05.2012 МЕНИ СЕВСАНГ БАС
Кўнглимдан нозикдир, кўнглим калити,
Очаман деб яна синдириб қўйманг.
Севгимдан пок эрур кўнглимнинг ўзи,
Қарайман деб яна бағрини ўйманг.
Юракда яширин митти бир ғунча,
Парвариш қиляпман "қаро кўзим" деб,
Севгимнинг нишони шу битта ғунча,
Сизга асрагайман, муҳаббатим деб.
Сизда ҳам бормикан, менга аталган,
Гул эмас, ҳеч йўқса тикон бўлса ҳам.
Кўксимга фахр-ла уни қадайман.
Асрайман, умрбод, ҳатто сўлса ҳам.
Майлига, ёғилсин бошга ғавғолар,
Чидайман барига, бир бор боқсанг бас.
Майлига, солсинлар минг бир савдолар,
Яшайман севиниб, мени севсанг бас.
Назирахон МАКСИМОВА,
Андижон шаҳар Саноат ва транспорт коллежи талабаси
|