№23, 24.05.2012 "СОҒЛОМ ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ"
Андижон давлат университетининг спорт мажмуасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши томонидан "Мустаҳкам оила" йили муносабати билан "Соғлом оила - жамият таянчи" республика оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақадан кўзланган мақсад оила аъзолари ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш, уларни спорт ўйинлари ва жисмоний машқларга қизиқтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
Мусобақа якунига кўра, АДУ жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети катта ўқитувчиси Д.Душабоевлар ҳамда Балиқчи туманилик Б. Одашевлар оиласи биринчи, АДУ ўқитувчиси Х.Мирзакаримов ҳамда Пахтаобод туманилик О.Юнусовлар оиласи иккинчи, Бўз туманилик Н.Турғунов ва Марҳамат туманилик Н.Ғани-евлар оиласи учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Шунингдек, "Энг ёш оила", "Энг тиришқоқ оила", "Энг қувноқ оила" номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
М.ОРИФЖОНОВА,
АДУ талабаси.
|