№23, 24.05.2012 "МУТАХАССИСЛИГИНГ - СЕНИНГ КЕЛАЖАГИНГ"
Андижон шаҳридаги А.Навоий номли ҳамда Асака туман маданият ва истироҳат боғида вилоятимиздаги умумтаълим мактаби битирувчиларининг касб танлашларига ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими кенгаши вилоят халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими шунингдек, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари билан ҳамкорликда "Мутахассислик-сенинг келажагинг" номли тадбир ўтказилди.
Унда вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўзларининг мутахассисликлари бўйича кўргазмалари билан иштирок этдилар. Мазкур кўргазмада умумтаълим мактабларининг битирувчиларидан ташкил топган 9000 нафардан зиёд ёшлар ўзлари қизиққан мутахассисликлар ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлдилар.
А.НУРМАТОВ.
|