Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№23, 24.05.2012

МАҚСАД - ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Бўлимимиз ходимлари томонидан "Андижон-1" темир йўли перрони ҳудудида шубҳали кўринган "Д" исмли фуқаро тўхтатилиб, буюмлари кўздан кечирилганда, унинг ёнида 26,9 грамм гиёҳванд модда борлиги аниқланди. Айни кунларда бу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўша шахсни вақтида тўхтатиб қолмаганларида у даромад орттириш мақсадида заҳри-қотилни кимгадир сотиши мумкин эди. Гиёҳвандлик моддасини ундан сотиб олган кишилар ҳаётига зомин бўлиши аниқ эди.

Жамиятимиз учун хавфли иллат-гиёҳвандликка қарши кураш, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олишга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилиб бу борада зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, бўлимимиз ходимлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ҳамда ҳудудий ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида, аҳоли гавжум жойларда, ўқув муассасаларида гиёҳвандликнинг зарарли иллатлари ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Андижон шаҳридаги 1-, 10-, 24- умумтаълим мактабларида, шаҳардаги Саноат, Ишчилар маҳаллаларида ўтказилган суҳбатларда фуқаролар, айниқса, ёшлар фаол иштирок этдилар.

Ҳаётбек САЙДУЛЛАЕВ,

Андижон темир йўл

бекатидаги Тармоқ

ИИБ ВЕУН ва ХПГ катта инспектори, лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди